Latest news

14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  0 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9

Сречко Катанец: "Биз бу ёшлар билан янги жамоа қуришимиз керак" News

Сречко Катанец: "Биз бу ёшлар билан янги жамоа қуришимиз керак"

Швеция – Ўзбекистон (2:1) халқаро ўртоқлик ўйинидан кейин терма жамоамиз устози Сречко Катанец ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда, Швеция терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, мен 7 кундан бери Ўзбекистондаман. Жамоа ушбу ўйинда кўрсатган натижадан қониқдим. Биз жуда яхши ўйнадик. Албатта, баъзи хатоларга ҳам йўл қўйдик, бу эса нормал ҳолат. Жамоамизда ёш ўйинчилар жуда кўп. Энди биз бу ёшлар билан янги жамоа қуришимиз керак. Умуман олганда, бизда бор ўйинчилар ва уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Келажакда ҳам шу руҳда давом этишимиз керак. Кучли жамоалар билан кучли ўйинлар кўрсатишимиз керак. Швеция термасига келсак, улар бир неча йиллардан бери юқори даражада ўйин кўрсатиб келишмоқда. Бизга қарши иккинчи таркиб ўйнаган бўлса ҳам, улар жуда ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар бир неча кун олдин Испанияни мағлуб қилишди. Бу биз учун албатта, ажойиб тажриба бўлди", – деди Катанец.



- Марказий ҳимоячилар ҳақида нималар дея оласиз? Улар қандай ўйин кўрсатишди деб ўйлайсиз? Ўйин бошида кўплаб хатолар юзага келди...

- Мен бунга нормал қарайман, ҳамма ҳам хато қилади. Улардан бироз агрессивроқ бўлишларини хоҳлаган бўлардим. Нафақат ҳимоя, балки бутун жамоа агрессивроқ ўйнаши лозим. Мен кўрган камчилик айнан шундан иборат, яъни агрессив ўйиннинг йўқлиги. Жамоамиз бир оз секин ҳаракат қилди, қанот футболчиларида ҳам айнан шу камчилик сезилди. Аммо қайтараман, мен жамоани ўйинидан тўлиқ қониқдим. Жисмоний тарафдан жуда кучли бўлган Швеция терма жамоасига қаршилик кўрсатиш ҳимоячиларимизга осон бўлгани йўқ. Мен уларни табриклайман. Ўйинимиздан хотиржамман. Ҳеч қандай хавотирланадиган нарса йўқ. Осиё ва Европада ўйин услублари ҳар хил, бизда бир оз секин футбол ўйналади. Ёш ўйинчиларимизга келсак, биз уларга кўпроқ имконият беришимиз керак, уларга ўсишлари учун айнан ўйин амалиёти зарур.



- Элдор Суюнов ҳақида гапирсангиз. У бугун энг яхши футболчи бўлдими? 

- Тўғриси, билмайман. Балки шундайдир. Ҳа, у бугун бир нечта ажойиб сейвлар кўрсатди. Лекин мен жамоани тўлиқ ўрганишга улгурмадим. Миллий жамоа билан бир нечта машғулотлар ўтказдим, холос. Мураббий бирор қарорга келиши учун озроқ вақт керак бўлади. Дарвозабон ёки бошқа масалаларда бирор аниқ фикр айтиш учун етти кун жуда камлик қилади.



- Бир оз ҳазиломуз савол. Испания билан бир хил ҳисобда мағлуб бўлдик. Шу ҳақда гапирсангиз...

- Ҳа, албатта, биз Испания билан бир хил натижа қайд этдик (кулиб қўяди). Ҳазил, албатта. Швеция терма жамоасига келажакдаги ўйинларда омад тилайман. Улар бугун жиддий ўйин кўрсатишди. Омад. Ҳаммага раҳмат!




МАТБУОТ АНЖУМАНИ ИНГЛИЗ ТИЛИДА


Rating: +109   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика