Latest news

14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  1 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  2 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9

SPORTRADAR Кахи Махарадзе ишида ёрдам бера оладими? News

SPORTRADAR Кахи Махарадзе ишида ёрдам бера оладими?

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзенинг "саргузаштлари" борасидаги мақолалар деярли барча сайтларда эълон қилиняпти.

Олдинроқ, Махарадзе ҳамтовоқлари орқали ўз ўйинига пул тиккани ҳақида маълумотлар чоп этгандик.

Биз вазиятга янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида келишилган ўйинларни аниқлаш учун ташкил қилинган "SPORTRADAR" компаниясининг расмий вакили билан боғландик. "SPORTRADAR" ходимининг сўзларига кўра, агар Ўзбекистонда шунга ўхшаш ўйин аниқланса далиллар аввал Осиё футбол конфедерациясига, кейин эса Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборилади. Бундан ташқари компания вакили ЎФАда қандайдир шубҳа пайдо бўлса "SPORTRADAR"га мурожаат қилиш мумкинлигини айтди. Бироқ "SPORTRADAR" расман рўйхатдан ўтган букмекерлик компаниялари билан ишлайди ва айни дамда уларнинг ёрдами керак бўлмаслиги мумкин.

Гап шундаки, шубҳа остидаги футболчилар расмий букмекерлар орқали пул тикмайди, чунки бундай контораларда шубҳали чемпионатларга катта пул тикиш мумкин эмас. Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигаси эса букмекерлар учун ҳудди шундай лигалардан бири ҳисобланади. Бизнинг "шоввозлар" воситачи орқали Макао ("Осиё Лас-Вегаси") ёки Хитойдаги бошқа бир ноқонуний конторага 100 000, 200 000 ёки 500 000 хатто 1 000 000 доллар пул тикишади ва тикишлар нақд пулда амалга оширилади. "SPORTRADAR" эса бу "компания"лар билан умуман ишламайди.

Энди фақат ишга алоқадорларни "сайратиш" йўли билан аниқламаса, бошқачасига топиш, ҳақиқатни юзага чиқариш қийин бўлади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика