Latest news

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  0 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  1 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  13 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби News

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби

Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Болаликдаги буғубор орзу-истаклари, улғайиб ўсган сайин ўз таъсирини ўтказади.

Ҳаёт йўлида эса сабр-тоқатли, тиришқоқ ва меҳнаткаш кишигина кўзлаган мақсадига эришади, эл орасида обрў-эътибор, ҳурмат топади. Шубҳасиз, ана шундай эъзозга сазовор бўлган инсонлардан бири урганчлик “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Шуҳрат Ваисовдир.

У умрини спортга бағишлаган инсонлар сирасидан. Шуҳрат ака ёшлигидан волейболга қизиқди. Ушбу спорт туридан қатор муваффақиятларга эришди. Сўнгра, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори вазифасида самарали меҳнат қилди. Шунингдек, бир неча йил мобайнида “Хоразм” футбол жамоаси бошлиғи лавозимида ишлади. Эътиборлиси, у клубда фаолият юритган кезлари жамоа икки марта олий лига (ҳозирги суперлига) йўлланмасини қўлга киритди.




Ҳа айтганча, мамлакатимизниг номдор футболчилари, жумладан, Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машарипова вақтида бу инсон раҳбарлик қилган спорт мактабидан, айнан унинг тавсияси билан “Пахтакор” футбол клуби академиясига “учирма” қилинган эди. Ўшанда, ёш футболчилар 5-синф ўқувчилари бўлган. Таъбир жоизки, Жамшид ва Жалолиддиннинг бугунги даражага етишига спортимиз фидойиси ва жонкуяри Шуҳрат Ваисовнинг ҳиссаси катта бўлган.

Ҳозирда бу инсон фоний дунёни тарк этган. Шундай бўлсада, унинг ҳаётда амалга оширган эзгу ишлари қалбларда мангу яшамоқда. Бир неча йилдирки, Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб хотира турнирини уюштириш анъана тусига кирган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақада 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлардан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашди.




Шамсиддин ВАИСОВ (Шуҳрат Ваисовнинг фарзанди)
– Тўрт йилдан буён отамнинг руҳини шод этиш мақадида мусобақа ўтказилмоқда. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ўтганлар руҳини шод этиш савобли ишдир. Бу азал-азалдан авлодларга ўтиб келаётган эзгу амалларимиздан бири ҳисобланади.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали тарзда ташкил этилди. Унда Ш.Ваисовнинг оила аъзолари, спорт фахрийлари ва яқин инсонлари жам бўлишди. Эътиборлиси, улар орасида Россия Федерациясидан ташриф буюрган дўстлари ҳам бор эди.




Булат ГАЛЕЕВ (дўсти, Россия) – Ҳаётимни асосий қисми Ўзбекистон, хусусан, Урганч шаҳри билан боғлиқ. Бу инсон билан кўп йиллар бирга ишладик. Унинг инсоний фазилатлари кенг қиррали эди. У қайси лавозимда ишламасин, ташаббускорлиги ва талабчанлиги билан ажралиб турарди. Ушбу мусобақа унинг эзгу ишларининг давоми бўлди, десам янглишмайман.

Хотира турнирининг якуний натижаларга кўра, фахрли учинчи ўринга “Бинокор” ва “Жуниор” жамоалари лойиқ кўрилди. Иккинчи ўрин “Жайҳун” жамоасига насиб этди. Ғолибликни эса “Истиқлол” жамоаси қўлга киритди.




Жамоладдин АБДУЛЛАЕВ (спорт мактаби директори) – Мусобақамиз ҳар сафаргидек байрамона тарзда ташкил этилди. Иштирокчи жамоаларнинг футболчилари ғалабага бўлган ирода ва иштиёқини тўла намойиш қилишди. Бир сўз билан айтганда, мазкур биринчилик ёш “чарм тўп” ўйини усталари учун ўзига хос маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтади.

Ўз навбатида ғолиб ва совриндор жамоалар, уларнинг футболчилари Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби, Ўзбекистон “Ёшлик” ЖТСЖ Хоразм вилояти минтақавий бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шовот тумани бўлинмаси томонидан рағбатлантирилди.

Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда, миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Асосийси, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади.




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика