Latest news

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  50 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  7 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

“Спорт ТВ”да “Евротайм” ғойиб бўлди News

“Спорт ТВ”да “Евротайм” ғойиб бўлди

СПОРТ телеканали орқали анчадан буён намойиш этиб келаётган “Евротайм” дастурини кўпчилик кўрган бўлса керак.

Англия, Испания, Италия ва Германия миллий чемпионати ўйинлари натижалари ва урилган голлар намойиш этиб бориладиган дастур 8 декабрь куни эфирга чиқиши керак эди. Аммо номаълум сабабларга кўра “Евротайм” намойиш этилгани йўқ.

СПОРТ телеканали юқоридаги чемпионатларни кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олгани йўқ. Шу боис ҳам мухлислар айнан шу дастур орқали ўйиндаги голларни томоша қилиб боришаётганди. Бироқ энди катта эҳтимол билан бу ҳам томошабинлар учун армонга айланади шекилли.

Телеканал раҳбарияти Европа чемпионлар лигаси ва Англия премьер-лигасининг баъзи ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирганди. Бироқ Uzreport Tv иккала мусобақани трансляциясини харид қилди. Бундан ташқари Uzreport TV ЕВРО-2016 финал босқич ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини ҳам сотиб олди.

Бироқ Uzreport TV айни пайтда фақат Тошкент шаҳридагина эфирга узатилмоқда. СПОРТ телеканали эса бутун республикада намойиш этилади. Шу боис кўплаб футбол мухлислари айнан СПОРТ ТВ йирик мусобақаларнинг трансляциясини сотиб олишини истамоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика