"Спартак" твиттерда ўзбек тилидаги расмий саҳифасини очди News

"Спартак" твиттерда ўзбек тилидаги расмий саҳифасини очди

"Қизил-оқлар" ўзбек мухлислари учун твиттерда янги саҳифа очишди.

Бунга қадар Москва клубининг твиттерда рус тилидан ташқари инглиз ва испан тилидаги саҳифалари мавжуд эди. "Спартак" энди ўзбек мухлислари учун твиттерда расмий саҳифасини очди.

Ушбу саҳифадаги илк твитда жамоа хавбеки, Остон Ўрунов барча ўзбекистонликларга салом йўллаган, шунингдек "Спартак" ва ўзи ҳақидаги янгиликларни ушбу саҳифада ўқиш мумкинлигини айтган.

"Спартак-Москва"нинг твиттердаги ўзбек тилида очилган расмий саҳифаси → https://twitter.com/fcsm_uz

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика