"Спартак" "Тоттенхэм" футболчисини харид қилмоқчи
20 sep 2020 23:17
News
"Спартак" "Тоттенхэм" футболчисини харид қилмоқчи
Москванинг "Спартак" клуби мутасаддилари трансфер бозори ёпилишидан олдин "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серж Орье билан шартнома имзолашга умид қиляпти.
Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар тарқатди. Москвалариклар раҳбарияти "шпорлар" билан Орьенинг трансфери борасида келишувга эриша олишига ишонади. Аввалроқ ивуарлик футболчига "Милан" қизиқиш билдирган, аммо жамоалар трансфер шартларини келиша олишмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Серж Орьенинг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У Лондон жамоаси таркибига 2017 йилда ПСЖдан 25 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. АПЛнинг ўтган мавсумида 33 ўйин ўтказган фулбек 1 гол, 5 та самарали узатмани амалга оширган эди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments