Latest news

08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  0 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   1 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  6 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  8 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  139 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  18 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3

“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Россиянинг амалдаги чемпиони “Спартак” чемпионатдаги илк ғалабасини тантана қилди.

“Қизил-оқлар” Москва шаҳридаги “Открытие Арена” стадионида “Краснодар” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу чемпионатнинг 3-туридан ўрин олган марказий ўйин эди.

Аввалига 38-дақиқада Квинси Промес белгиланган пенальтини голга айлантириб ўйиндаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада эса Фернандо жарима зарбасидан чиройли гол муаллифига айланди.


“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасига эришган бўлса, “Краснодар” аксинча, илк очколарни бой берди. Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси 6 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. “Спартак” 5 очко билан 7-поғонадан жой олган. 

Россия чемпионати. 3-тур

"Спартак" - "Краснодар" - 2:0 (2:0)

31 июль, 21.30. “Открытие Арена”

Голлар: 1:0 – 38, пенальти Промес, 2:0 – 45 Фернандо.

“Спартак”: Ребров, Жикия, Боккетти, Ещенко, Комбаров, Самедов (Тимофеев, 76), Фернандо, Глушаков, Промес, Зе Луиш, Луис Адриано (Мельгарехо, 90).

“Краснодар”: Синицин, Гранквист, Мартинович (Рамирес, 58), Грицаенко, Петров, Классон, Жоаозиньо (Мамаев, 58), Перейра (Ристич, 75), Каборе, Вандерсон, Газинский.

Огоҳлантириш: Грицаенко (36).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика