Latest news

15:43Суперлига. ОКМК – "Насаф". Таркиблар маълум  7 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  2 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  16 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17

Спалетти: “Наполи”да характер йўқ деганлар, шу гапни ҳозир айтишсин” News

Спалетти: “Наполи”да характер йўқ деганлар, шу гапни ҳозир айтишсин”

Италия чемпионати 27-турида “Лацио” устидан қозонилган ғалабадан кейин “Наполи” А Серия пешқадамига айланди.

Бу ҳақда неаполликлар устози Лучано Спалетти фикр билдирди.

“2-бўлимда яхши футбол кўрсатдик. Педронинг мўжизавий голи уларга ҳисобни тенглаштиришга имкон яратди, лекин унгача бизда кўп вазиятлар юзага келди, ҳисобга олинмаган гол, тўпни чизиқдан олиб чиқиш...

Албатта, бу жамоада характер бор. “Кальяри” билан дуранг яхши натижа эмаслигини айтишди, аммо бугун сардинияликлар сафарда “Торино”дан устун келди.

“Камп Ноу”даги ижобий натижадан кейин “Барселона”га ютқаздик ва бу менинг айбим туфайли, чунки тактикани мен танлагандим.

Жамоа атрофидаги ёмон муҳитни ҳис қиляпман. Одамлар бизга характер етишмаётгани ҳақида айтишмоқда. Улар буни ҳозир айта қолишсин.

Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, аммо жамоамиз бугунгидек салоҳият ва характерга эга”, дейди Спалетти.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика