Сўнгги ҳисоб-китоблар — А Серия 37-тур превьюси
26 may 2023 13:45
News
Сўнгги ҳисоб-китоблар — А Серия 37-тур превьюси
"Фиорентина" - "Рома"
Fiorentina Luka Jovic - 85', Jonathan Ikone - 88' |
Serie A . Round 37 27/05/2023, 22:00 1
:
2
Finished
|
Roma Stephan El Shaarawy - 11' |
Stadium: Artemio Franchi, Firenze, 32829 spectators
Referee: Giovanni Ayroldi
Еврокубоклар финалчиларининг ички чемпионатдаги тўқнашуви қандай ўтади? Италия Кубогида финалидаги "Интер"дан учралган мағлубият жамоанинг қолган учрашуврларга мотивацияси қолмаганини кўрсатиб берди. Чунки олдинда Конференциялар Лигаси финали. Шундай экан Итальяно асосий таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширади. Брекало ва Йовични асосий таркибда кутишимиз мумкин.
"Рома" ҳақида гапирарканмиз, етакчилар қандай ҳолатдалигини аниқ айтиш қийин. Катта эҳтимол билан Дибала, Спиннацола ва Вейналдумни "Севилья"га қарши учрашувга асрайди Моуриньо. Чемпионат учрашувида эса асосий таркибда Сольбакен ва Камарани кўрсак ажаб эмас.
"Рома" биринчи даврада Римжа 2-0 ҳисобида зафар қучганди. Бу беллашувда эса "фиалкалар"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Бизнинг назаримизда эса мавсумнинг асосий ўйинларини энди ўтказадиган жамоалар кучларини тежаб, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишади. Балки бу учрашув ўта пассив ва голларсиз ўтиши ҳам мумкин.
"Специя" - "Торино"
Spezia |
Serie A . Round 37 27/05/2023, 19:00 4
:
0
Finished
|
Torino Przemyslaw Wisniewski - 24', Samuele Ricci - 72', Ivan Ilic - 76', Yann Karamoh - 90' |
Stadium: Stadio Alberto Picco, 11676 spectators
Referee: Marco Guida
"Специя"да таркиб билан муаммолар мавжуд. Хольм, Бек, Жовко, Мальдинии ва Сала ҳамон жароҳатланганлар рўйхатида. Бастонининг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида. Яхши янгиликлардан Адунинг дисквалификацияни ўтаб, сафга қайтганини айтиш мумкин. Ҳужумда Семпличи Нзола-Шомурдов дуэтидан фойдаланади.
"Торино" сафида деярли ҳамма соғ, Радоньичнингина ўйиндаги иштирок сўроқ остида қолмоқда. Алексей Миранчук эса катта эҳтимол асосий таркибга қайтади ва Влашич билан биргаликда Санабрияга кўмаклашади.
Биринчи даврада "Специя" 1-0 ҳисобида устун келган, ҳозир ҳам ушбу жуфтликда мезбонлар фаворит сифатида кўрилмоқда. "Торино" учун мавсум якунланди, десак, муболаға бўлмайди. "Специя" эса А Серияда жон сақлаб қолиш учун астойдил курашмоқда. Леонардо Семпличи шогирдларида 3 очкони қўлга киритиш учун жуда қулай вазият.
"Интер" - "Аталанта"
Inter Romelu Lukaku - 1', Nicolo Barella - 3', Lautaro Martinez - 77' |
Serie A . Round 37 28/05/2023, 00:45 2
:
3
Finished
|
Atalanta Mario Pasalic - 36', Andre Onana - 90' |
Stadium: Giuseppe Meazza, 72192 spectators
Referee: Daniele Orsato
"Аталанта"нинг собиқ футболчиси Гальярдини дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади, марказий ҳимоячи Шкриньяр ҳамон майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. Бошқа чизиқларда эса "Интер"да йўқотишлар йўқ. Дарвозани қўриқлашга Онана қайтади, ҳужумда эса Лукакуни кўрсак ажабмас.
"Аталанта"да эса йўқотишлар бирмунча кўпроқ. Паломино, Хатебур ва Сапата ўйинда иштирок этолмаслиги аниқ. Жереми Боганинг жамоасига ёрдам бера олиши эса сўроқ остида. "Верона" билан баҳсда захирадан ўйинга қўшилган Адемола Лукман асосий таркибга қайтиши мумкин.
Жамоаларнинг сўнгги тўқнашувида "Интер" Бергамода қийин (3-2) ғалабани қўлга киритган. "Нерадзурри" ғалаба қозонган тақдирда, ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилади. Ҳаттоки дуранг ҳам миланликлар учун қониқарли натижа сифатида қабул қилинади. "Аталанта" ҳам ҳали ҳамон Чемпионлар Лигасидан умид узмаган, шунинг учун таваккал қилиб, ҳужумга боришга мажбур. Бундан келиб чиқадики бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди.
"Ювентус" - "Милан"
Juventus |
Serie A . Round 37 29/05/2023, 00:45 1
:
0
Finished
|
AC Milan Olivier Giroud - 40' |
Stadium: Allianz Stadium, 40231 spectators
Referee: Maurizio Mariani
Катта эҳтимол, Погба, Боннуччи ва Фаджоли бу мавсум бошқа майдонга туша олишмайди. Данило ва Куадрадонинг дисквалификациядан қайтиши эса Аллегри учун чинакам хушхабар ҳисобланади. Ҳужумда мураббий Влахович-Милик дуэтига ишонч билдирса керак. Диаснинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва "Милан" эса янги йўқотишларга эга эмас. Ҳимоя маркази эса Томори-Тиавга ишониб топширилади.
"Милан" биринчи даврада "Ювентус" 2-0 ҳисобида енгганди. Ҳозир эса фаворит "кекса синьора". Туринликлар 10 очко олиб ташлангач, мусобақа жадвалидан ўзидан ўтиб кетган жамоани ўзаро курашда мағлуб этиш истагида "ёнмоқда". Назаримизда, "Ювентус" чиндан бу беллашувда бор кучи билан ҳаракат қилади. Лекин "Милан" ҳам "Аталанта" ёки "Рома" яқинлашиб олиши мумкинлиги учун ҳам 3 очкони шунчаки "совға қилмайди".
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Comments