Latest news

04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  0 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  294 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  17 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  62 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2

Сўнгги 10 кунда клуб сайтига ёхуд матбуот котибига эътиборсиз клублар News

Сўнгги 10 кунда клуб сайтига ёхуд матбуот котибига эътиборсиз клублар

Олий лигамизда 16та жамоа иштирок этаётган бўлса, бугунга келиб уларнинг барчаси ўзининг расмий сайтига эга.

Сайт юритиш аслида қилиниши шарт бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Келинг, сўнгги ўн кунда клубларимизнинг сайти қандай ишлаганини кўрамиз. Айни пайтда давралар оралиғи эканлигини инобатга олсак, айнан шу давр мухлислар учун қизиқарли туюлади. Жамоаларга ким келди-ю, ким кетди. Кимга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди, таркиблар қандай... Севимли клубида нималар бўлаётганини кузатиш учун ашаддий ишқибоз биринчи бўлиб расмий сайтга кириб кўради ва....

 

Жамоа Сайт манзили Хабарлар сони
1 Қўқон-1912 www.kokand1912.uz 14
2 Локомотив www.lokomotiv.uz 9
3 Андижон www.andijon-pfc.uz 7
4 Навбаҳор www.pfcnavbahor.uz 6
5 Сўғдиёна www.fcsogdiana.uz 5
6 Бунёдкор www.fcbunyodkor.com 5
7 Олмалиқ www.fc-olmaliq.uz 4
8 Нефтчи www.fcneftchi.uz 3
9 Машъал www.fcmashal.uz 3
10 Динамо www.fcdinamo.uz 3
11 Насаф www.fcnasaf.uz 2
12 Пахтакор www.pakhtakor.uz 2
13 Бухоро www.pfcbuxoro.uz 2
14 Металлург www.metallurg-pfc.uz 1
15 Қизилқум www.fcqizilqum.uz 1
16 Шўртан www.fcshurtan.uz 1

 


 
 

П.С: 12.07.2015 - 22.07.2015 оралиғидаги хабарлар.


 

Бугунга келиб барча клубларда матбуот котиблари фаолият олиб боряптилар. "Бухоро"ни инобатга олмаганда қолган 15та клуб вакилининг фаолият юритиш учун иш жойи мавжуд.

Сонлар шуни кўрсатяптики, энг кўп янгиликни "Қўқон-1912" жамоаси ўз мухлисларига тақдим этган. Айни пайтда бу лавозимда Акрамжон Мамадалиев фаолият олиб боряпти ва у кишининг ишига ижобий баҳо бериш мумкин. Иккинчи ўрин Хайрулла Холиқов бошчилигидаги "Локомотив" сайтига тегишли бўлиб турибди. Айни пайтда матбуот котиби клуб билан бирга эмаслиги учун ҳам жонли хабарлар мавжуд эмас. Учинчи ўринда "Андижон".

"Металлург". "Қизилқум" ва "Шўртан" клубиларининг расмий сайти давралар оралиғида анча сустлашиб қолди. "Машъал"нинг сайти эса эса бироз муддат техник носозлик туфайли ишламади. Шунга қарамай, учта хабар чиқди.

Ажаб эмас, мана шу сонларни ҳар ўн кун давомида бериб бориш орқали матбуот котиблари ўртасидаги рақобатни оширсак. 

Яна бир нарса: ҳар доим ҳам клуб ўз матбуот хизматига шароит яратиб бермайди. Керакли техника воситалари йўқ матбуот котибларимиз қанча. Ҳаттоки, жамоаларнинг аксар мураббийлари ирим қилиб уларни автобусга олиб чиқмайди. Эмишки, матбуот котиби автобусга чиқса жамоа ютқазиб қўяди. Тавба-тавба дейсан киши, сен ПРО лицензияни нимага олдинг, нега жамоани тактик ва жисмонан тайёрламайсан? 

Баъзи мураббийлар йўқ эмас, сафар ўйинларида матбуот котиблари энг сўнгги бўлиб овқатхонага кирсин дейди. Нима, унда ошқозон йўқми? 

Яна баъзилари бор, нима қилади бу экипировкани дейдиганлари. Жамоанинг бир бўлаги бўлганидан кейин кияди-да, ана 3 ойга келиб кетаётган "бирров" легионерларга жарақ-жарақ пул бериш билан бирга кийинтириб ҳам қўйяпсиз-ку? Матбуот котибига 5 йилда битта бер, ювиб-ювиб логотипи ўчиб кетгунича кийиб юради.

Ҳуллас, кўпинча клуб раҳбарлари матбуот котибларини ишламасликда айблайдилар. Аммо сиз ўзингизга савол беринг, жаноб раҳбарлар, сиз матбуот котибингиз учун нима қилдингиз?

Шунга қарамай, ишлашда давом этаётган ҳамкасбларимизга раҳмат айтиб қоламиз! Лекин ишлаш керак дўстлар!

Кейин илтимос, иккинчи давра учун стадионга 50 мб. бўлса ҳам интернет улаб қўйинглар. Одатда ўзимизнинг "флешка"ларимиздан фойдаланамиз, аммо ҳамма стадионларда ҳам "антенна" яхши чиқавермайди.

 

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика