Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  2 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  7 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  10 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Сон ошиб сифати тушиб кетган мусобақа ҳақида News

Сон ошиб сифати тушиб кетган мусобақа ҳақида

ЎзПФЛ ўтказаётган мусобақалардан бугунги кунда асосий эътибор Суперлига бўлиб қолди. Буни мен айтмасам ҳам билиб бўлдингиз.

Про лига ва Биринчи лигадаги аҳвол ҳақида аввалги мақолада эълон қилган эдик. Энди ҳали тўғри йўлга тушиб олмаган U-19 чемпионати ҳақида гаплашсак. 

U-19 чемпионати ким учун?

U-19 жамоаси аслида тизимли равишда U-21, асосий таркибга футболчи етказиб берадиган база бўлиб хизмат қилиши керак. Бу жамоаларнинг эртаси учун муҳим омил ҳисобланади. Клуб исталган пайтда ўзини кўрсатган футболчини асосий таркибга жалб қилиш имконига эга бўлади. Лекин бу мусобақа 5-6та жамоадан ташқари ҳеч кимга керакмас. Шунчаки регламентдаги мажбурият учун очиб қўйилган жамоа бўлиб қолган. Иккинчидан бу чемпионат орқали Ўзбекистон U-21 терма жамоасига номзод футболчилар етишиб чиқиши керак эди. Лекин амалда бу U-19 чемпионатидан терма жамоага ҳеч ким чақирилмади. Асосий жамоа бош мураббийлари, селекционерлар ўйинларни катта қизиқиш билан кузатади, дейиш ҳам қийин. 

Ўйинлар вақти 

Мавсум бошида шундай пайтлар бўлдики, жамоалар поезддан тушиб майдонга чиқиб келишди. Мисол келтираман. 

3-тур 

16:00, 27.04 "Нефтчи" – "Бухоро" 6:1

15-тур   

11:00, 29.04. "Қўқон-1912" – "Бухоро" 3:1

Худди шундай ҳолат "Арал" U-19 билан. 

1-тур 

16:00, 12.04 "Навбаҳор" – "Арал" 6:0

3-тур 

11:00, 14.04  "Навбаҳор Фарм" – "Орол" 9:0

"Навбаҳор" билан ўйин 12.04 16:00да бошланиб, 18:00да тугаган бўлса, "Навбаҳор Фармга" қарши баҳс 14.04 11:00да бошланган. Яъни 41 соатдан кейин.

U-19 чемпионатининг 8-турида "Арал" - "Олимпик" учрашуви тонг 8:30да бошланганди. Тушуняпсизми? Энг қизиғи, “Аралнинг рақиби “Олимпик” соат 7:00да поездда Нукусга етиб келган. Бу мавсум бошидаги ҳолат. 

Сон кўпайди. Лекин сифатчи?

Бугунги кунда мазкур чемпионатда 25та жамоа қатнашяпти. Аввалги йилдан фарқли равишда бу йил 11тага кўпайди. Чемпионатда жамоалар сони кўпайгани яхши. Тўғри, бунга қарши эмасман. Лекин буни тўғри тизимга солмас эканмиз, жамоалар сонини 30тага етказганда ҳам сифат ололмаймиз. Аввал ҳам айтганман, бу нарса кўпчилик ҳамкасбларимиз томонидан янграмоқда. Чемпионатни икки ҳудудга ажратган ҳолда ўтказиш тизимига ўтиш вақти етиб келган. Жамоалар сонини жуфт кўринишга келтирган ҳолда икки минтақада 13тадан жамоа иштирокида ташкил қилиш мумкин. "Арал" учун "Андижон"га бориб келиш икки карра харажат ва муаммо. Энди қолдирилган ўйинларга қарайдиган бўлсак, 24-турда "Бухоро" Наманганга, "Арал" Тошкентга келмасликни лозим топди. 20-турда "Андижон-SGS" Ғузорга бормаган. 8 октябрь куни қолдирилган 8-тур учрашувида "Турон" Термизга ташриф буюрмади. Худди Биринчи лигадаги сингари қолдирилаётган ўйинлар орасидаги масофалар жуда узоқлиги бош сабабчи бўляпти. Узоқ масофани босиб ўтиб, юклама билан майдонга чиқиш орқали ўйинлар сифатига путур етказиб қўймоқдамиз, холос.

Қолдирилган ўйинлар

U-19 чемпионати. 24-тур 

"Локомотив U-19" - "Арал U-19" 3:0 (техник ғалаба)

"Навбаҳор U-19" - "Бухоро U-19" 3:0 (техник ғалаба)

20-тур

"Шўртан U-19" -  "Андижон-SGS U-19" 3:0 (техник ғалаба)

9-тур

"Сурхон U-19" - "Турон U-19" 3:0 (техник ғалаба)

U-19 чемпионати клубларнинг келажаги учун деяпмиз-ку, лекин мусобақани тўғри тизимга сололмаяпмиз. Кейинги мавсумда бу масалани обдон ва қайтадан ўйлаб чиқиш керак, деб ўйлайман. Бўлмаса, жамоаларни шунчаки қийналгани қолади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика