Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  100 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  19 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Соҳиб Нарзуллаев: "Чирчиқликлар биз учун азалий ва ноқулай рақиб" News

Соҳиб Нарзуллаев: "Чирчиқликлар биз учун азалий ва ноқулай рақиб"

Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1 босқич 3-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Учинчи куннинг иккинчи ўйинида "Когон" жамоаси "Максам-Чирчиқ"ни мағлубиятга учратди. Учрашувдан кейин когонликлар сардори Соҳиб Нарзуллаев фикрларини билдириб ўтди.

"Чирчиқликлар биз учун азалий ва ноқулай рақиб ҳисобланишади. Шунга қараб тайёргарлик кўрган эдик. Ғалабага бўлган кучли истак эвазига уч очкони қўлга киритдик, лекин бугун рақиб ҳам кучли ўйин кўрсатди.

Бугунги ўйинда биринчи навбатда омад биз томонда бўлди, иккинчидан мураббийимизнинг учрашувга танлаган тўғри тактикаси қўл келди. Бир нечта вазиятларда рақиб ўйновчи дарвозабон билан чиққанида тўп узоқ бурчакдаги футболчига етиб борди, бахтимизга ўша вазиятлар голга айланмади. Ҳисобимиз бўйича ўша паслар ўтмаслиги керак эди, лекин 2-3 ҳолатда ўтиб кетди. Бундай хатолар учраб туради", - дейди Соҳиб Нарзуллаев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика