Latest news

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда илк бор «Doctors community cup – Tashkent – 2019» халқаро турнири ўтказилади News

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда илк бор «Doctors community cup – Tashkent – 2019» халқаро турнири ўтказилади

Ушбу турнир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Айтиш мумкинки, юртимиз шифокорлари ўртасида футбол, айниқса, энг оммалашган спорт турларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизнинг футбол бўйича шифокорлар терма жамоаси бир неча йиллардан бери футбол бўйича шифокорлар жамоалари ўртасида ўтказиб келинадиган Жаҳон чемпионатида ҳам муваффаққиятли қатнашиб келади. 2018 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийликни ўз зиммасига олиб, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани жамоани янада руҳлантирмоқда.




Бу ҳақда жорий йилнинг 25 – 30 март кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Украина шифокорларининг футбол жамоалари иштирокида ўтадиган “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.



Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йил март ойи бошидан буён ҳафтанинг ҳар шанбасида Республика юриш куни, Республика юриш марофони каби оммавий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилди. Мазкур халқаро турнир ҳам ушбу саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир. Яъни, соғлиқни сақлаш муассасалари тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шифокорлар ўртасида миллионлар ўйини бўлган футболни оммалаштириш, дунё ҳамжамияти шифокорлари ўртасида юртимиз шифокорларининг обрўси ва имиджини ошириш, чет эллик шифокорларга юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ва туристик салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири ташкил этилмоқда.



Мусобақа регламентига асосан, ўйинларда 25 ёшдан катта бўлган, мутахассислиги ва фуқаролигидан қатъи назар, шифокорлик дипломига эга бўлган ходимлар иштирок этади. Турнирда Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белорусь, Украина терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Бундан ташқари, турнирга Францияда жойлашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ходимлари Олимпия ўйинлари ассоциацияси вакили Гийом Гассенд ҳам таклиф этилган.

Айтиш жоизки, Россия жамоаси 40 ва ундан катта ёшдаги шифокорлоар билан юртимизга ташриф буюради. Шу сабабли ҳам мазкур ёш тоифасида Ўзбекистон-2 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Шу тариқа нуфузли мусобақада жами 8 та жамоа қатнашади.



Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими 25 март куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белорусь ва Украина жамоалари 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро курашади. Ўйинлар 11.00 ва 14.00да пойтахтимиздаги “Миллий ” ва “Жар” стадионларида ўтказилади. Россия ва Ўзбекистон-2 терма жамоалари эса гуруҳ баҳсларида иштирок этмайди. 29 март куни Плей-Офф ўйинлари, 30 март куни мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими соат 17.00 да бўлиб ўтади.



Тадбир доирасида “Тиббиёт ва спортда инновациялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ўтказилиши ва унда тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича шифокорларнинг ўзаро тажриба ва фикр алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика