Latest news

18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  1 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   2 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  25 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5

"Сўғдиёна"нинг голсиз серияси учта ўйинга етди News

"Сўғдиёна"нинг голсиз серияси учта ўйинга етди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Суперлигада мана учта турдан бери ғалаба қозониш тугул ҳатто гол ура олмаяпти.

Аввалига олий лигада тушириб юборилган, бироқ кейинчалик яна Суперлигага қайтарилган "Сўғдиёна"нинг ҳозирча ишлари юришмаяпти. Жамоа илк турда "Пахтакор"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Кейин эса ўз майдонида "Нефтчи" билан 0:0 ўйнади.

Кеча эса "Бухоро" билан кечган сафар баҳсида жиззахликлар йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жамоанинг "Пахтакор"дан мағлубиятини ҳазм қилса бўлар, уйда "Нефтчи"га қарши баҳсда шамол халақит берди ҳам дейлик, аммо кечаги ўйинда кўрдикки, "Сўғдиёна"да ҳамон таркиб ва ўйин бўйича муаммолар бор экан.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов кечаги учрашувда ҳарқанча ҳаракат қилмасин, унга яхши бир тандем йўқлиги яққол сезилди. Йўқса, Норхонов гол урадиган ҳужумчилардан бири. Албатта, учта ўйинда гол урмаслик бошқа жамоаларда ҳам кузатилиши мумкин, лекин бу ҳол яна чўзиладиган бўлса, жиддийроқ муаммолар юзага кела бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигада "Сўғдиёна"дан ташқари яна иккита жамоа ҳали тўп кирита олгани йўқ: "Қизилқум" ва "Нефтчи". "Нефтчи" бугун "Бунёдкор" билан баҳс олиб борса, "Қизилқум" эртага "Насаф"га қарши беллашади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика