Latest news

13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  1 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  9 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  18 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  35

“Сўғдиёна-W” ўз тарихида илк бор халқаро ўртоқлик ўйинини ўтказди News

“Сўғдиёна-W” ўз тарихида илк бор халқаро ўртоқлик ўйинини ўтказди

Тажрибали мураббий Шерали Бабакулов бошчилигида мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган “Сўғдиёна – W” жамоаси чемпионат старти олдидан халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Қозоғистоннинг номдор жамоаларидан бири ҳисобланган “Оқжeтпес” аёллар  футбол клубига қарши майдонга тушди. Европа футболи ҳавосини олган тажрибали рақиб билан тенгма-тенг кураш олиб борган жамоа ўйини ёмон таъсурот қолдирмади. Урашувнинг 3 дақиқасидаёқ ўз дарвозасидан гони ўтказганига қарамай, қизлар рақибга ташаббусни бермасликка интилишди. Биринчи бўлим давомида асосан рақиб хужумларини бартараф этиш  ва тўп назоратини ўзида сақлашга интилган Шерали Бабакулов шогирдлари иккинчи бўлимда ўзгача ўйин кўрсатишди.


Қанотлар ва марказдан хужумлар ташкил этилди. Бир неча маротаба жарима зарбалари орқали рақиб  дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Аммо тажриба ўз яна ўз сўзини айтди. Қозоғистонликлар 68 дақиқада иккинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлишди. Бу ўйинда сўнгги гол бўлди. Асосан 19-23 ёшгача бўлган маҳаллий футболчилардан иборат “Сўғдиёна-W” кучли легионерларни таркибда жамлаган рақибга қарши мардонавор ўйин кўрсатди. Ўйинда мағлуб бўлган бўлса-да, шогирларидан кўнгли тўлган“Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов қўйидаги фикрларини билдириб ўтди:


-Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. “Сўғдиёна-W” Суперлигада дебютант жамоа ҳисобланади. Шу боисдан шогирдларимда нафақат жисмоний балки рухий томонлама ҳам этук  бўлишини хохлайман. Бў ўйин эса айнан шу жиҳатни синовдан ўтказиш учун керак эди. Жамоа таркиби ёшлардан иборат ва улар ғалабага чанқоқ. Биз мағлубиятдан ҳафа эмасмиз. Муҳими тажриба тўплаш ва камчиликларни устида иш олиб бориш. Ишончим комил, 1 апрелда бошланадиган Суперлиганинг илк турида “АГМК” га қарши ўтадиган баҳсга тайёр ҳолатда бўламиз.

-Ўйин жуда оғир ўтди. “Сўғдиёна-W” жамоаси бизга қарши ҳар бир жабҳада кураш олиб борди.Рақиб футболчилари менда яхши таъсурот қодирди. Очиғи Ўзбекистонда 14 та жамоадан иборат аёллар ўртасидаги чемпионат ташкил этилганидан хурсандман. Бу аёллар футболини ривожлантириш учун жуда яхши ҳаракат. “Сўғдиёна-W” жамоасига бошланаётган мавсумда омад тилайман. Ишонаманки,ҳали улар ўз сўзини айтади-дейди “Оқжетпес” жамоаси ва Қоғистон U-19 терма жамоаси мураббийи Пётр Пак


«Сўғдиёна-W» (Ўзбекистон) - «Оқжетпес» (Қозоғистон) 0:2

Ҳакамлар:
Музаффар Файзуллаев,Каттабек Абдураҳимов,Ферузбек Ғаниев
Голлар: Ольга Осипян 3, Зарина Шмит 68
Огоҳлантиришлар: Шахло Қодирова 19

«Сўғдиёна-W»: 12. Шахло Ражабова,19. Мухлиса Мардиева,20. Зебинисо Халимова, 21 Шахло Қодирова, 4.Насиба Хожиева, 99. Шахзода Файзуллаева, 7. Махфуза Туропова(с), 15. Дилафруз Тошпўлатова, 5. Махлиё Назарбекова ,10. Нодира Туранова, 8. Лутфинисо Халимова.
Заҳира: 1. Юлия Ломокова, 77. Альбина Бабакулова, 18. Паризод Эшкулова, 9. Ситора Такабоева, 17. Нодира Искандарова, 2. Нафиса Набикулова,27. Динара Пайзикулова.

«Оқжетпес»: 1.Айтадж Шарифова 2. Шахиста Ходжиева 11. Армине Хачатрян 12. Алёна Оськова 13. Виолетта Мицул  21.Айгерим Алимкулова 3.Жанерке Перме 7. Наталья Радзиевская 8. Айрайлим Муталиева 10.Ольга Осипян 18. Кристина Бакараизе
Заҳира: 18.Зарина Шмит  20.Джамиля Кайрбекова 9.Бибигул Нарушева 17. Валентина Пенькова


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика