Latest news

20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  52 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  0 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  8 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  17 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  41 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6

"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди News

"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди

Жиззах шаҳрида жойлашган "Сўғдиёна" стадионида таъмирлаш ишлари бошланди.

Клуб раҳбарияти ташриф буюрувчи мухлисларга яқин келажакда қулайлик ҳозирлаш мақсадида "Сўғдиёна" стадионида уч йўналишда иш олиб боришни режалаштирган:

• трибуналар сонини кўпайтириш;

• трибуналар устини қуёш ва ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи том билан ёпиш;

• трибуналар устини ёпиб турувчи том бўйлаб стадион ёриткичларини ўрнатиш. 

Лига мухлислар комфорти учун амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, трибуналар устини ёпиш тенденцияси старт олаётганлигини мамнуният билан қабул қилади. 

Қайд этиш керак, аввалроқ "Сўғдиёна" стадионининг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майдон майсаси янгиланганди. Айни вақтда чим парвариши юзасидан айрим камчиликлар мавжудлиги Лигага маълум. Келажакда мазкур масала "Стадионлар регламенти" билан қайта тартибга солиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, аввалроқ "Сўғдиёна" клуби учун алоҳида база бунёд қилинган бўлиб, 2025 йилдан эътиборан клуб ўз академиясини шакллантиришни бошлади. Яъни, "Сўғдиёна" Лига талаблари асосида босқичма-босқич том маънода профессионал клубга айланиб бормоқда. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Сўғдиёна" клубининг сўнгги икки уй учрашуви Зоминда бўлиб ўтишига рухсат берди. Беллашувлар шанба ва якшанба кунларига тўғри келаётгани бу борада муҳим роль ўйнади. Ноябрь ойида бу кунларда учрашувларни эртароқ бошлаш имконияти мавжуд. 

Бироқ "Зомин" стадиони 2026 йилги мавсумга рўйхатдан ўтказилиши учун яна бир қатор талаблар амалга оширилиши лозим. Зеро "Сўғдиёна" стадионидаги таъмирлаш ишлари ишчи режа бўйича 2026 йилнинг иккинчи даврасига қадар давом этиши катта эҳтимол. Зоминдаги стадионни 2026 йилги мавсумга қабул қилиш масаласида Лига кейинроқ қўшимча маълумот беради.  

Маълумот учун, "Сўғдиёна" 2 ноябрь куни Суперлига доирасида "Қизилқум" клубини, 22 ноябрда эса "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Rating: +6   

Comments

   
27 oct 17:49:49
Soccerland777
Zoʻr yangilik!
   
27 oct 17:28:02
rustam
Молодцы Джизакцы! Пусть Бухарские руководство примет такие же меры комфорта для фк Бухоро. Успехов вам!
   
27 oct 16:55:01
Mahmud Ttww
Сўғдиёнада пул бор экан, жамоани ҳам кучайтириш керак.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика