Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  27 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  75 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  11 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  8

⚡️ “Сўғдиёна” рақиби “Хўжанд” ҳақида нималарни биламиз? News

⚡️ “Сўғдиёна” рақиби “Хўжанд” ҳақида нималарни биламиз?

Бугун Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ОФК кубоги плей-офф босқичида Тожикистоннинг “Хўжанд" жамоасига қарши майдонга тушади.

Улуғбек Бақоев жамоасига қарши саф тортадиган "Хўжанд" ҳақида нималарни биламиз? Бу клуб ички ва халқаро майдонда қандай мавқега эга? Таркибда қандай футболчилар ҳаракатланади? Қуйида шу ҳақда маълумот тақдим этамиз. 

Жамоага қачон асос солинган?

"Хўжанд" жамоасига 1976 йилда асос солинган. Жамоанинг биринчи бош мураббийи Владимир Бурин ҳисобланади. Жамоа ўша кезлари СССР чемпионатида иштирок этган. Тожикистон чемпионатида қатнашишни бошлаганидан кейин “Хўжанд”нинг натижалари йилдан-йилга яхшиланиб борган. Хусусан Тожикистон кубогида 1998, 2002, 2008,2017  ва 2021 йилларда ғалаба қозонган. Мамлакат суперкубогининг 4 карра вице-чемпиони саналади.

Бироқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш имкони бўлмаяпти. Жумдадан, “Хўжанд” охирги икки мавсумда Тожикистон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритиб келмоқда. 

Халқаро майдондаги иштироки

Жамоа охирги 4 йилда ОФК кубогида иштирок этиб келмоқда. Хусусан, ўтган йили ҳам жамоа ОФК кубоги гуруҳ босқич доирасида “Насаф”га қарши майдонга тушган эди. Ўшанда қаршилик футболчилар 3:0 ҳисобида зафар қучган. Учрашувда голларга Акмал Мозговой, Ҳусниддин Алиқулов ва Шерзод Насруллаев муаллифлик қилганди.

Умуман олганда, жамоа ОФК кубоги доирасида 19та учрашувда майдонга тушган. 5та ғалаба, 5та дуранг ҳамда 9 маротаба мағлубият аламини тортиб кўрган. 17 маротаба тўп киритиб, 24 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. “Сўғдиёна”га қарши учрашув жамоа учун мазкур мусобақадаги 20-беллашувга айланади. 

Бош мураббий

Охирги йилларда жамоа тез-тез мураббий алшатирмоқда. 2019 йилда Виталий Левченко бош мураббийга айланади. Ҳозирда у “Нефтчи” устози ҳисобланади. Бироқ мавсум якунида у истеъфога чиқарилиб, ўрнига Никола Лазаревич таклиф қилинади. Ундан кейин Ҳаким Фузайлов, кейинчалик Никола Лазаревич ортга қайтарилади. Икки йилдирки жамоага Рустам Хўжаев устозлик қилмоқда.

Таркиб ва сардор

Жамоада Тожикистон миллий ва ёшлар терма жамоаларига номзод футболчилар тўпланган. Хусусан, жамоа сардори Жаҳонгир Эргашев ҳам терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Эргашев “Қизилқум” клубида ҳам ярим мавсум ўйнаган. Шунингдек, Фирдавс Чакалов, Шоҳруҳ Қирғизбоев, Алишер Баротов, Тоҳир Малодустов, Элчибек Рашидбеков, Эҳсон Бобоев сингари тажрибали футболчилари бор.

FK Khujand

AFC Cup Final Stage . Round 1/8

17/08/2022, 16:30

4
:
0
Finished

Sogdiana

45'
90'

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика