Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

"Сўғдиёна". Нега Шоҳруз Норхоновнинг голлари камайди? News

"Сўғдиёна". Нега Шоҳруз Норхоновнинг голлари камайди?

Ижодий жамоамиз билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турибмиз.

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна" 21 сентябрь куни "Машъал" меҳмони бўлди (0:0).

Mashal

Superliga. Round 19

21/09/2021, 16:30

0
:
0
Finished

Sogdiana

45'
90'
46'  Zafarbek Akramov
70'  Ойбек Нурматов (Ifeanyi Ifeanyi)
77'  Ifeanyi Ifeanyi
84'  Zafarbek Akramov (Abbos Shodmonov)
84'  Muhammadali Yuldashev (Qahramon Bahodirov)
88'  Samuel Chigozie Ononiwu (Ruslan Khodjiyev)
88'  Shahzod Shaymanov (Ibe Michael Okoro)
18'  Iskandar Shaykulov
55'  Bakhodir Nasimov (Jasur Khasanov O)
73'  Daniel Nasriddinov (Dаrko Stаnojevic)
87'  Шахбоз Джурабеков (Ergash Ismailov)
90'  Elyor Orifov

Муборакдаги ўйин якунида жиззахликлар етакчиси Шоҳруз Норхоновнинг фикрларига қулоқ тутдик.





— "Машъал" билан дуранг. Ўйин қанчалик қийин бўлди?

— Иккала жамоага ҳам 3 очко керак бўлгани учун бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Ҳаво ҳарорати ҳам юқори эди, ўйинлар барвақт ўтказиляпти. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Лекин ўйин дурангга мос эмасди, деб ҳам айтолмайман. Футболда ҳар 1 очко жуда муҳим. Агар у сафарда қўлга киритилса, қиймати янада ошади. 

— Рақибнинг майдондаги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

— "Машъал" ҳимояга ихтисослашган яхши жамоа. Шундай бўлса-да, бугун олдинги чизиқда кўплаб вазиятлар юзага келтирди. Рақиб фақат ғалаба учун ўйнади, чунки улар Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилишмоқда.

— Биринчи даврадаги ўйинда ҳам кучлар тенг келганди...

— Ҳа, ўша учрашув биз учун жуда аламли бўлганди. Жиззахдаги ўйинда 2 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олиб, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бугун ҳам дуранг қайд этилди.

— Норхонов Суперлигадаги энг олди марказий ҳужумчилардан ҳисобланади. Лекин уни тез-тез қанотларда ҳам кўрамиз. Мураббий бугун ҳам учрашув аввалида сизни чап қанот вингери сифатида майдонга чиқарди. Ўзингиз учун қайси позиция нисбатан қулайроқ?

— Мураббийлар қаерда кўришни истаса, ўша нуқтада ўйнайвераман. Олдин ҳам ярим ҳимояда ўйнаганман. Рости, позиция танламайман, қанотлар ҳам жуда қулай.

— Мавсумни кўтаринки руҳда бошлагандингиз. Лекин ёз келиши билан голларингиз сони камайиб кетди. Бу нима билан боғлиқ? Балки, Улуғбек Бақоевнинг ўйин услубига мос келмаётгандирсиз...

— Йўқ, жамоанинг ўйини яхши шаклланган. Мураббий ҳар бир футболчи билан тактика устида алоҳида ишлайди. Голларим камайиб кетганига фақат ўзим айбдор бўлсам керак. Мураббий ёки жамоадошларимда ҳеч қандай айб йўқ. 

Бу ҳолат ўзим учун ҳам жуда ёқимсиз, шу туфайли устимда ишлашдан тўхтаб қолганим йўқ.

— Сайтимизда "Сўғдиёна"нинг ўйини таҳлил қилинган мақола эълон қилинган куннинг эртасига кўришгандик. Ўшанда менга нисбатан эътироз билдиргандингиз. Келинг, ҳозир аниқ фактларга эътибор қаратамиз. Жамоа сўнгги 10 ўйинда (Суперлига доирасидаги) 4 та гол урди. Бу қанчалик қониқарли натижа?

— Албатта, яхши натижа эмас...

— Бу жамоа ичидаги муҳитга таъсир қилмаяптими. Биламиз, майдонга ҳар доим жанговар руҳда тушасизлар. Айни пайтда унинг ташқарисида вазият қандай?— Йўқ, ички муҳит яхши. Гол уролмаётганимиз ҳужумчиларга боғлиқ бўлса керак (кулади). Ҳар доим форвардлар гол урсагина жамоа зафар қучади. Тўғри, охирги турларда кам гол уряпмиз. Лекин ҳар бир очко учун бор кучимиз билан курашяпмиз. Бу мавсум охирига қадар давом этади. Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг. Охиригача курашамиз ва таслим бўлмаймиз.

— Олдинги гал суҳбатлашганимизда ҳар турда ҳакамларга қарши ўйнашга тўғри келяпти, деган маънода бир фикр билдиргандингиз. Асос сифатида "Сўғдиёна" жанговар жамоа экани, аммо рефериларнинг яккакурашларга жиддий муносабат билдиришини келтиргансиз. Бугунги ҳакамликка нисбатан эътироз йўқми?— Йўқ. Бугунги ўйинни бошқарган Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ажойиб тарзда ишлади. Елкама-елка курашларга қўйиб беришди. Чунки "Машъал" ҳам биз каби агрессив руҳда ўйнайдиган жамоа. Бошқа клубларга қарши эса бизнинг услубимиз ажралиб қолади ва ҳакамлар ҳар бир эпизодга жиддий муносабат билдириб, бизга нисбатан қаттиққўлроқ бўлишади.

— Майдонни замбил ёрдамида тарк этган Даниэль Насриддинов аҳволи яхшими? Бу ҳақда маълумот олдингизми?— Йўқ, ҳозирча бу борада ҳеч нарса билмайман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.

"Шавкат "молодец", клубдан фақат ном қолган" — Усмон Тошев

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика