Latest news

19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади News

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Tags :  Сўғдиёна
“Сўғдиёна” мураббийлар штаби жамоага келган янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсадида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Бу сафар Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси спарринг рақиб сифатида танланди. Бугун ушбу ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва унда дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда устунлик Жиззах клуби томонида бўлди. Кўп ўтмай бош ҳакам томонидан рақиб дарвоза томон пенальти белгилади ва ундан Дилмурод Каримов унумли фойдаланиб, ўйиндаги ҳисобни очди. Ўйиннинг 19 -дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим “Сўғдиёна” фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда Александр Мочинов “Сўғдиёна” ёшлар вакилларига ўзларини синаб кўриш учун имкон берди ва таркибда асосан ёшлар ҳаракат қилишди. “Оқ-тепа” футболчилари эса иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Бугунги ўйинда айрим сабабларга кўра Сардор Эминов ва Иззатилла Абдуллаев иштирок эта олмадилар.

“Сўғдиёна” - “Оқ-тепа”  2:2
Голлар: 
Дилмурод Каримов, Ихтиёр Тошпўлатов

“Сўғдиёна”: Шерзод Абдураимов,Сардор Қулматов, Умид Қодиров, Элёр Орифов ,Азамат Исроилов ,Дамир Низамов ,Ихтиёр Тошпўлатов ,Шерзод Жалилов, Отабек Ҳайдаров, Дилмурод Каримов ,Дониёр Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Нодир Қўйбоқов ,Ҳаёт Шодмонов ,Обид Ҳакимов ,Рахматилло Мелибоев, Жасур Ўринов ,Сахоб Рашидов,Ойбек Нурматов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика