«Сўғдиёна» футболчилари таътилга чиқишди
23 jun 2014 16:40
News
«Сўғдиёна» футболчилари таътилга чиқишди
«Қизилқум» жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг футболчиларга дам олиш кунлари берилди.
Энди жамоа аъзолари 5 июл куни ўз қароргоҳларида йиғилишади ва Зомин тоғларида йиғинлар ўтказишга жўнаб кетишади. У ерда асосан жисмоний тайёргарликларга жиддий эътибор қаратиш белгиланган. Мавсум оралиғида йиғинларга бир қатор футболчиларни таклиф этиш ҳам кўзда тутилган. Иккинчи даврада олдига олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишни мақсад қилган жамоамиз, йиғинларга катта эътибор қаратишга ҳаракат қиляпти.
Link :
Source : fcsogdiana.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments