Latest news

15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  0 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  1 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2

«Сўғдиёна» «Бухоро»га ютқазди News

«Сўғдиёна» «Бухоро»га ютқазди

“Сўғдиёна” бугун навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди ва “Бухоро” жамоасига 0:1 ҳисобида енгилди.

Баҳснинг 54-дақиқасида рақиб жамоаси таркибида майдонга тушган Баҳриддин Ваҳобов Дилшод Ҳамроев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Мураббий Александр Мочинов бугунги ўйинда кўрикдаги икки легионер футболчиларни синовдан ўтказди. Улар ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида майдонга туширилди. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз, “Бухоро” таркибиди Сардор Сулаймонов жамоа дарвозасига иккинчи тўп киритганди, лекин ҳакам бу вазиятда оффсайд ҳолати борлигини қайд этиб, голни инобатга олмади ва шу тариқа “Сўғдиёна” янги мавсум олдидан ўтказган 3-назорат ўйинида “Бухоро”га кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Назорат ўйини.

“Бухоро” – “Сўғдиёна” 1:0

Гол:
Бахриддин Ваҳобов 54

“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Нодир Йўлдошев, Сардор Қулматов, Шоҳруҳ Холматов, Дилмурод Каримов, Азамат Исроилов, Сардор Эминов, Мансур Саидов, Аркадий Галперен, Иззат Ғаниев, Шерзод Ҳакимов.

Захира: Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов, Шерзод Жалилов, Умид Қодиров, Иззатилла Абдуллаев, Сардор Азимов, Дилмурод Каримов, Шоҳрух Ҳолматов, Иззат Ғаниев, Сардор Қулматов.

“Бухоро”: Акмал Турсунбоев,  Санъат Шихов, Артём Филипосян,  Шавкат Муллажонов, Сергей Русецкий, Роббим Хасанов,  Саламат Қутибоев,  Шавкат Саломов, Акобир Тўраев,   Шаҳбоз Эркинов, Эргаш  Исмоилов.

Захира: Асилбек Амонов,  Шоҳжахон Насимов, Бобир Амонов, Тохир Шамситдинов, Хуршид Олимов, Бахриддин Ваҳобов,  Сардор Сулаймонов, Раҳматулло Бердимуродов.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика