Latest news

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди News

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди

Ёрқин Назаров "Сўғдиёна"дан кетди.

Бу ҳақда жиззахликлар матбуот хизмати эълон қилди.

"Жамоамиз "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаров билан ўртадаги келишув бекор қилинди. 

Хабарингиз бор, Ёрқин Назаров жамоамизни ўтган мавсум сўнги икки турида қабул қилиб олган эди. Мураббий 2022-йилги мавсум 25-тур Сўғдиёна марказий стадионида "Локомотив" жамоасига қарши ўтган дастлабки учрашувда 2-2 ҳисоб қайд этган бўлса, чемпионатнинг сўнги 26-турида Навоийда "Қизилқум" жамоасига 2-1 ҳисобда мағлуб бўлиб мавсумни турнир жадвалининг 7-поғонасида якунланган эди.

Шунингдек Ёрқин Назаров бошчилигидаги "Сўғдиёна" жорий мавсумнинг 3-турини Зомин стадионида ўтказди. Дастлабки турда "Бунёдкор"га кичик ҳисобда имконият бой берилди. 2-турда "Олимпик" жамоасига қарши ўтган учрашув 2-2 ҳисобда якунланди. 3-турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қабул қилиниб 0-2 ҳисобда имконият бой берилди. Сўнги 4-турни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказган жамоамиз йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Назаров бошчилигида жамоамиз жорий мавсумда 4та учрашувда 3та мағлубият ҳамда бир маротаба дуранг натижа қайд этиб турнир жадвалининг сўнг поғонасида кетмоқда. Биламизки жамоанинг натижаларида мураббийнинг  роли катта. Афсуски бош мураббий Ёрқин Назаров берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади. Шу сабабдан Жамоамиз рахбарияти мураббий Ёрқин Назаров ҳамда мураббийлар штаби билан ўртадаги шартнома бекор қилинди.

Биз мутахасисга кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Клубимиз ижтимоий тармоқларида тез кунларда янги бош мураббий номи эълон қилинади" - дейилади "Сўғдиёна" расмий баёнотида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика