Latest news

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  11 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  11 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Собир Ҳамидов энди «Хотира-79»да News

Собир Ҳамидов энди «Хотира-79»да

Қўқонлик футболчи Собир Ҳамидов яна жамоасини ўзгартирди. Футболчига мавсумлар оралиғида аввалига «Қўқон-1912»да, кейинчалик «Сурхон» ва «Ифтихор» таркибида бўлди.

Яқинда Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасининг янги футболчиларни таништирув маросимида Ҳамидов ҳам иштирок этганди. Аммо шунга қарамай Собир у жамоада ҳам узоқ вақт қолгани йўқ. Айтишларича 32 ёшли футболчи «Ифтихор» билан  ҳам айрим масалаларда келиша олмаган. Натижада спорт формасини йўқотмаслик мақсадида Уйчининг «Хотира-79» жамоасида қўним топган. Маълумот учун, Ҳамидов ўтган ҳафтада янги жамоаси сафида «Динамо»га қарши тўп сурди.

Дарвоқе, «Хотира-79» ўз сафига яна бир янги футболчини қўшиб олди. Илгари «Обод» ва «Норин» таркибида ўйнаган дарвозабон Умиджон Ёрбеков ҳам яқинда Уйчи жамоаси билан шартнома имзолади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика