Latest news

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  4 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  5 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  14 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Собиқ футболчи Раул Манхэттендаги ўзбекистонликнинг телефони камераси ишлашини кутди News

Собиқ футболчи Раул Манхэттендаги ўзбекистонликнинг телефони камераси ишлашини кутди

Футбол бўйича Испания миллий терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Рауль Гонсалес Нью-Йоркда ўзбекистонлик талаба билан селфига тушди.

Бу ҳақда Рауль билан селфига тушган Шерзод Ғайбуллаевнинг ўзи блогида маълум қилган.

Унинг ёзишича, Манхэттен авеньюларидан бирида кетаётганида, ҳамроҳи қарши тарафдан Рауль Гонсалес келаётганини кўриб қолган. Шерзод Ғайбуллаев ҳамроҳи билан Раулни тўхтатиб, ундан биргаликда суратга тушишни сўраган.

«Мен расмга олаётганимда, телефоним озгина панд берди. Вақти тиғиз бўлган футбол юлдузини бир дақиқадан ортиқ вақтини олдим. Дўстининг қистовига қарамай, камерамнинг ишлашини кутган, бунинг учун унинг ўзи ҳам телефоним экранидаги тугмани босиб кўрган Раулга нисбатан ҳурматим ортди», — деб ёзади Шерзод Ғайбуллаев.


Испаниялик энг таниқли футболчилардан бири ҳисобланган Рауль Гонсалес 2015 йил 16 ноябрь куни профессионал футболчилик фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказди ва фаолиятини якунлади. У Мадриднинг «Реал» клубидан ташқари, Германиянинг «Шальке-04», Қатарнинг «Ас-Садд» ва АҚШнинг «Нью-Йорк Космос» жамоаларида ҳам тўп сурган.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика