Latest news

20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  5 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 19:45Родриго Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳақида: "Дунёнинг энг буюк клубига хуш келибсан!"  0 19:22Меньян, Уокер, Салиба, Мусиала ва 6 испан — Евро-2024 рамзий терма жамоаси   3 19:00Магуайр Саутгейтнинг Англия термасидан кетиши ҳақида: "Раҳмат, босс. Сиз яна ўз кучимизга ишонишимизга мажбур қила олдингиз. Хотиралар мангу қолади"  3 18:41Килиан Мбаппе: "Реал"дек буюк тарихга эга клубга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Бу клуб ва эмблема учун жонимни беришга тайёрман"  16 18:13Эмерсоннинг "Тоттенхэм"дан "Милан"га трансфери барбод бўлиши мумкин  0 17:55"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст  2 17:40"Тоттенхэм" Галлахерни ўз сафида кўрмоқчи  1 17:14Эшитдик-да! "Бунёдкор" икки нафар футболчи билан хайрлашади. Улардан бири "Локомотив"га ўтмоқда  5 16:30Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин  2 16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  3 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  10 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  16 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0

Смартфон ҳамда футбол тўпи соҳиблари маълум! News

Смартфон ҳамда футбол тўпи соҳиблари маълум!

Европа чемпионати қизғин паллага кирган бир пайтда, ўқувчиларимиз ўртасида танлов ташкил қилгандик.

Сайтдаги одоб ахлоқли ва теран фикрловчи ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида, "ЭНГ ИФОДАЛИ ФИКР" лойиҳасини эълон қилгандик.

Европа чемпионати давомида, сайтдаги Евро-2016га оид хабарларда фикр қолдириб келаётган ўқувчиларни барини кузатиб бордик. Унга кўра, ўйин ёки ўша воқеага оид энг теран фикр қолдирган ўқувчига Смартфон совға қилиш ҳақида эълон қилгандик. Демак сайтда ўтказилган танловнинг ғолибларини эълон қиламиз. Биринчи ўрин соҳибига Смартфон, кейинги бешта ўринни эгаллаган иштирокчиларга футбол тўплари совға қилинади. 

Шунингдек, мазкур акция сайтимизнинг "Facebook"даги расмий саҳифасида ҳам ўтказилди. Ундаги ғолиблар яқин соатларда эълон қилинади. Бунинг учун "Facebook"даги расмий саҳифамизни кузатиб боринг.



Ўрин: №1.
Совға:
Смартфон
Ник: SARVARBOSS
Хабар: "Бу лапашанглар Исландияга ютқазиб қўйишди"
Фикр: Евроиттифоқдан ажралиб чиққан ангилияликлар учун берилган биринчи мукофот бўлди. Энди Исландия ҳакида қисқача маълумот: Ҳудуди жиҳатдан ўхшатадиган бўлсак, Олтинкўл туманичалик, аҳолиси 374 минг экан. Аҳолининг 80 минг нафари аёллар, 50 мингдан ортиғи 17 ёшгача ва 35 ёшдан юқори, яна қанчасининг қорни чиқиб кетган қолганлари бюджет ишида ишлайдиганлар, деҳқонлар, фермер ва хоказо... Қисқаси 7+23 одам бекорчи бўлиб чиқяпти. Уларнинг 4 нафари мураббий, 3 нафари шифокорлар ва 23 футболчи. Қойил.. Ана холос, йўғе шу холос.

Ўрин: № 2 - 6.
Совға:
Футбол тўпи
Хабар: ЕВРО-2016. Франция йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди ва ярим финалга йўл олди
Ник: Islom Karimov 96
Фикр: Ўзи менимча шундоқ ҳам Исландия кўп нарсага эришиб юборди. Ана энди мезбонни ҳам чиқариб юборишганда сал нотўғри иш бўлган бўлардида ахир. Ҳар қандай турнир унинг мезбони билан қизиқда. Мен Францияга мухлис эмасман. Мен мухлислик қиладиган (бу турнирда Голландия йўқлиги учун) Уэльс ва Португалиядан биттаси финалга чиқиши аниқ. Германияга ҳам ҳеч қандай ҳусуматим йўқ шунчаки финалда мезбон Франция ўйнаса қанақадур интрига бўлишига ишонаман ҳар ҳолда улар ўз уйларида ёпиқ ҳимоявий ўйин намойиш қилмайди менимча. Бутун турнир давомида ҳам ҳимоявий ўйин кўрмадик Французлар иштирокида. Лекин танганинг орқа томони ҳам бор деганларидек Францияга қуръа ҳам "жижжа" ёрдам берворди. 5та ўйин Швецария, Руминия, Албания, Ирландия, Исландия бундай олиб қараса Европанинг ўртамиёна жамоалари билан баҳс олиб борди, шунинг учун ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Эндиги рақиб амалдаги Жаҳон чемпионларидир. Яъни “Мерседес Бенз” (CA талқинида) автомобили. Кўрамиз, мезбонлар унга қарши қандай “Антиавтомобил” ярата олишармикан. Балки фақат ҳужумда ўйнаётганини рўкач қилаётганимиз Франция бу сафар АВТОБУСда ҳаракатланар. Нима бўлганда ҳам икки жамоага омад. Исландияга эса шунчаки қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Руҳан турнирдаги энг яхши жамоа бўлди, ҳатто 4-0 да ҳам тушкунликка тушмай иккинчи бўлимда 2-1 ҳисобида ғалаба ҳам қозонишди. ИСЛАНДИЯ "РEСПEКТ".

Ўрин: №2-6.
Совға:
Футбол тўпи
Ник: Mirjalol10
Хабар: Португалия - Франция 1:0
Фикр: Хатто капалак ҳам Роналдуни овутишга ҳаракат қилди, қойил. . .

Ўрин: №2-6.
Совға:
Футбол тўпи
Ник: Oltin tup qiroli ***L.Messi***
Хабар: Германия – Франция 0:2
Фикр: Бугун ҳақиқий жангавор ўйин кўрамизми? Албатта биз ҳақлимиз бунга. Бугун икки гранд жамоани ажойиб финал олди финал тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Германия аскарлари селдек оқиб келса ҳужумга бунга жавобан Франция армияси вулқон каби отилиб чиқади.
Қўмондон Нойер ўзи юришни бошласа, саркарда Боатенг, Жан, Ховедес, Хектор давом эттиришади. Кроос армияси, Швайнштайгер, Озил, Киммих, Дракслер билан биргалида асосий қўшинни ёриб ўтиб, Мюллер бошчилигидаги тезкор қўшин орқали ҳужумга ўтишади. Қалъани осонлича ишғол қилишолмайди, сабаби рақиб ажойиб пистирмага эгадир. Посбон Льорис, бошчилидаги Санья, Косельни, Умтити, Эвра, Сиссоко, Матюиди рақибларни пистирмада қуршовга олгач Погба, Гризман, Пайе, Жирудек тезкор армия ҳамжиҳатлида бостириб келган рақиблани ортларига қайтариб, ўзлари ҳужумга ўтишади. Жанг шу сенарийда аёвсиз кўрашлада давом этади. Қайси жамоа қўшинлари руҳий томонлама қудратли бўлса албатта зафар қучишади. Франция давлатини тўғридан тўғри стадиондан туриб 50, 60 минглаб мухлислар бевосита қўллаб жамоаси кучига куч баҳшида этади, шу кунларда Францияни тўхтатиш осонмас. Шу вақтгача чемпионатларда Испания ва Германия 3 мартадан зафар қучишган, афсуски Испания чемпионатни эрта тамомлади. Германияда эса яққол биринчиликка ўтиш имконияти мавжуд. Бундан улар унумли фойдаланиш учун ҳам борини тикадилар. Нима бўлса ҳам, чиройли ўйин тарафдоримиз. Биз муҳлислар буларга фақат омадлар тилаб қоламиз. Олға фаранг немислар...

Ўрин: №2-6.
Совға:
Футбол тўпи
Ник: Saidnur
Хабар: Исландияни ўз юртида қандай кутиб олишди?
Фикр: Терма жамоаси чемпионатнинг чорак финалига чиқса, яна биринчи бор қатнашиши бўлса албатта йиғлайдида. Агар Ўзбекистон биринчи қатнашувидаёқ жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқса қандай бўларди. Сиз йиғламасмидингиз?

Ўрин: №2-6.
Совға
: Футбол тўпи
Ник: OkilDJan FC
Хабар: Португалия - Франция 1:0
Фикр: Йиғлатди...!
Кеча буюклар баҳсида буюк футболчининг энг катта орзуларидан бири ушалди. Ҳа, ўйин ёмон бошланади. Ўйин аламли бошланди. Ҳийлакор французлар Роналдуни ўйин бошиданоқ "синдиришди". Ҳа, ўша лаҳзаларда нафақат Роналду йиғлади, балки бутун Португалия йиғлади, балки бутун дунё йиғлади! Мен ҳам кўз ёшлардан карахт бўлиб қолдим: Наҳот буюклар терма жамоада чемпионликка эриша олмаса? Копа Америка тугагач ҳам дунё йиғлаганди: Наҳотки жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири терма жамоада ҳеч нарса қўлга кирита олмаса, яна тўртта финалда мағлубиятга учраса, АЛАМ ҚИЛМАЙДИМИ?
Ҳозир Месси ёки Роналдуга энди клублардаги совринлар нима керак, барчасига эришиб бўлди, аммо терма жамоада...
Тўғриси, кўзларим тўла ёш билан кузатдим. Наҳотки, шундай футболчи, жамоасининг ҳақиқий етакчиси ФИНАЛДА ЎЙНАМАСА!
Ўйнамай туриб ҳам қандай ҳаяжон билан кузатди, жароҳат билан кузатди, кўзда ёш билан кузатди...
Бир нарсани айтмоқчиман, Португалия чемпионликка ҳақли, уларга керак эди ана шу кубок ва улар бунга ҳақли эришди. Нега дейсизми? Чунки Франция барча йирик турнирларда ғалаба қозонган. Португалиячи? 12 йил олдинги бир финал ва мағлубият. Хўш, кимга керак эди?
Португалия чемпион бўлгач ҳам йиғладим, қувончдан йиғладим.
Ҳа буюклар ҳам терма жамоада чемпион бўлади. Месси ҳам, Роналду ҳам бир кун яна чемпион бўлади. Улар бунга тўла ҳақли. Чунки улар дунёнинг энг яхши футболчилари, чунки улар буюклар буюги... 


Шунингдек, мазкур акция сайтимизнинг "Facebook"даги расмий саҳифасида ҳам ўтказилди. Ундаги ғолиблар яқин соатларда эълон қилинади. Бунинг учун "Facebook"даги расмий саҳифамизни кузатиб боринг.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика