Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"
05 nov 2024 10:23
News
Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот яқин орада жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ ўйинида пасайиш кузатилмайди.
"Ҳозир унинг ўйинида пасайиш бўлишини тахмин қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Унинг статистикаси, унинг ўйинига қараб, бундай фикр мутлақо келмайди. Буни инглиз тилида қандай айтишни билмадим, лекин бу вазиятда мен учун барчаси кундек равшан.
Криштиану Роналду неччи ёшга кирган? Месси ҳали ҳам ажойиб футбол намойиш этмоқда. Лекин худди мен сингари 33 ёшдаёқ жамоасига улкан фойда келтирмайдиган футболчилар ҳам йўқ эмас, тан олиш керак, мен 26 ёшда ҳам уларнинг даражасида эмасдим. Келажакда нима бўлишини аниқ айта олмайман, аммо ишонч билан таъкидлай оламанки, Муҳаммад ҳозир ажойиб спорт формасида.
Маълумот учун, Салоҳнинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments