Latest news

23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  0 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  1 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  9 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1

Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди" News

Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"

"Ливерпуль" устози Арне Слот ЕЧЛ доирасида "Реал" устидан қозонилган ғалабадан (2:0) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоа умумий жадвалда 15 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. 


"Чемпионлар Лигасини шу қадар кўп ютган клубга қарши тўп тепиш – ўзгача ҳисларни тақдим этади. "Ливерпуль" узоқ йиллар давомида қийинчиликларга дуч келган. Бу муҳим ҳафта ва бугунги ғалаба ёқимли. Мен маълум очко жамғаришни мақсад қилмагандим. Имкон қадар тезроқ янги ўйин услубини сингдиришни истайман. Бу унчалик қийин бўлмаяпти, сабаби у Юргеннинг [Клопп] ўйинидан кескин фарқ қилмайди. Нафақат асосий таркиб вакиллари, балки захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳам биз кутгандек ҳаракат қилиши айниқса ёқимли. Агар мавсум аввалидан эътиборимни очколарга қаратганимда, бугунги натижаларга эриша олмасдик. Ҳар сафар "Реал" дарвозамизга таҳдид солганида, хавф ўзимиздан келиб чиққанди. Назаримда, биз янада интенсивроқ ҳаракат қила оламиз ва тўп билан яхшироқ муомалада бўла оламиз. Ҳар икки зарбада [пенальти] тўп дарвоза тўрига бориб тушадигандек туюлди. Бироқ иккиси ҳам мўлжалда адашди ва улар ҳам одамлигини барчага эслатиб қўйди. Мбаппенинг зарбасида Келлехернинг ҳам ажойиб ҳаракатларини таъкидлаш лозим. У биз учун кўп иш бажарди, худди бошқа бир дарвозабонимиз каби".

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика