Latest news

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  8 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  4 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Скоулз: "Мени алдашди" News

Скоулз: "Мени алдашди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Лига 2 клуби "Олдхэм Атлетик" бош мураббийлигидан кетгани борасида фикр билдирди.

11 февраль куни Скоулз жамоа устози сифатида оммага таништирилган эди. Мутахассис "Олдхэм" бош мураббийи сифатида 5та учрашув ўтказиб, уларнинг 3тасида мағлубиятга учради ва 2та дуранг қайд этди. Айни дамда "Олдхэм" Англиянинг тўртинчи даражали чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

"Клубни тарк этишга қарор қилдим. 18 ойлик шартномамни тугатишга умид қилгандим.

Мухлислар, футболчилар, дўстларим ва оилам аъзолари бу ишни сабрсизлик билан кутганимни билишарди. Аммо "Олдхэм" устозига айланганимдан сўнг режаларим амалга ошмаслигини тушундим. Менга бу ишни таклиф қилишганида, бошқа шартлар бўлганди. Мени алдашди.

Мухлислар, футболчилар ва мураббийлар штабига муваффақият тилайман. Клубнинг натижаларини кузатиб бораман" - дейди Скоулз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика