Latest news

13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  0 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  8

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман" News

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман"

Россиянинг sovsport.ru сайти мухбири Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари билан суҳбатлашди.
Қуйида унинг Ўзбекистонга тааллуқли жойини тақдим этамиз.


- Бразилиялик футболчилар Осиё клубига ўтишса демак фаолиятларини якунлашаётган ва пул ишлаб олиш ниятида бўлишади. Сиз ҳам Ўзбекистонда ишлагансиз. Пул сиз учун ҳам биринчи ўринда эдими?

- Йўқ умуман. Пуллар – Ўзбекистонга боришимнинг ягона мақсад эмасди. Европада ҳам кам топмаётгандим. Топ-клубларда доим босим остида бўласиз, у ерда эса бироз енгилроқ эди ва бошқа ишларни ҳам қилиш имкони бор эди. «Бунёдкор»га фақат мураббий сифатида эмас бошқа мақсадда ҳам чақиришганди. Клуб ривожланиш босқичида эди, инфраструктура, ёшларни тайёрлаш ва бошқаларда ўз ҳиссамни қўшишни жуда истагандим.

- Ўзбекистонда футболга алоқадор бўлмаган энг ёрқин воқеаларни айтиб беринг.

- Аввало, у ердаги одамлар менга жуда ёққанди – очиқ ва жуда меҳмондўст. Мамлакатда футболга эътибор жуда юқори. Агар маҳаллий ҳукумат инфраструктура, таълим, тиббиёт, телекоммуникация, транспорт тизимига худди шундай эътиборда бўлаверса Ўзбекистонни юксак келажак кутмоқда. Кўплаб шаҳарларда бўлганман. Тўғриси жамоа билан сафар ўйинларига борганимда шаҳар айланишга вақтим доим ҳам бўлавермаган. Бироқ Самарқандга турист сифатида борганман. Ушбу шаҳарнинг гўзаллигини кўриб лол қолганман – худди шарқона эртакка тушиб қолгандек эдим!


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика