Latest news

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Скалони: "5 ҳимоячи ва 4 ярим ҳимоячиси бор термага қарши ўйнаш қийин" News

Скалони: "5 ҳимоячи ва 4 ярим ҳимоячиси бор термага қарши ўйнаш қийин"

Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони Мексикага қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Оғир бўлишини билардик. Мексика ҳар доимгидек ўйин намойиш қилгани йўқ. Баҳс олдидан уларнинг 5 ҳимоячи билан ўйнашини тахмин қилгандик.

Дастлабки бўлимда биз ҳам рақиблар ҳам яхши ўйин кўрсата олишмади. Иккинчи бўлимда ҳолатни тўғирлашга ҳаракат қилдик ва яхшироқ ўйин кўрсата бошладик. Қолгани нима бўлганини эса кўрдингиз: 10-рақамли футболчи барчасини ҳал қилди. Месси ортида бутун бир жамоа туришини билади.

Иккинчи бўлимда агрессивроқ ўйин кўрсатишни бошладик. Бироқ 5 ҳимоячи ва 4 ярим ҳимоячиси бор термага қарши ўйнаш қийин.

Ҳали олдимизда яна бир ўйин бор, унга бошни юқори кўтариб, юқори кайфият билан тайёрланишимиз керак. Барчасини кузатиб бориб, ўз йўлимизни давом эттирамиз.

Шундай ажойиб футболчиларни кузатиш жуда ёқимли. Бу ерда ким ўзини жамоага боғлиқ деб ҳис қилмаса, Аргентина учун керак эмас. Бу либосда футбол ўйнайдими, бор фикри шу ерда бўлиши керак", - деди Скалони.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика