Latest news

20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  4 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  13 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3

Сиз "кашфиёт" деганда нимани тушунасиз? News

Сиз "кашфиёт" деганда нимани тушунасиз?

ЎзПФЛ мавсум якунлари яқинлашар экан, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёнини бошлаб улгурди.

Номинациялар ва уларга тақдим этилган номзодлар ҳам босқичма-босқич эълон қилинмоқда.

Мавсум якунига битта тур қолди, ва бу сўнгги тур мантиқан деярли ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Демак, мусобақа ўтказадиган ташкилотнинг бу босқичида асосий диққати – мавсумда энг яхши натижа кўрсатганларни тақдирлашга қаратилган. Шу жойда мени ўйлантираётган муҳим савол пайдо бўлди: ПФЛ томонидан жорий этилган “Йил жавоҳири” ва “Йил кашфиёти” номинациялари қандай мезонларга асосланган?

“Йил жавоҳири”: энг яхши ёш футболчи

Ушбу номинацияга қуйидаги футболчилар тақдим этилган:

* Беҳрузжон Каримов — 13 ўйин, 3 гол, 879 дақиқа

* Сардор Баҳромов — 21 ўйин, 1 гол, 971 дақиқа

* Ғанишер Қодиров — 13 ўйин, 3 гол, 1 ассист, 530 дақиқа

* Ойбек Ўрмонжонов — 27 ўйин, 4 гол, 3 ассист, 1486 дақиқа

Бу ерда эътирозга ўрин йўқ. Номзодлар ёш тоифасига мос, ўзига хос натижа кўрсатган ва ўсиш учун катта салоҳиятга эга футболчилар. Демак, бу номинация ўз ўрнида.

“Йил кашфиёти”: мезон қанақа?

ПФЛ яна бир номинация – “Йил кашфиёти”ни эълон қилди. Унда қуйидаги футболчилар бор:

* Аббос Ғуломов — 29 ўйин, 10 гол, 2 ассист, 2280 дақиқа

* Носиржон Абдусаломов — 21 ўйин, 3 гол, 6 ассист, 1247 дақиқа

* Муҳаммадрасул Абдумажидов — 22 ўйин, 1 ассист, 1957 дақиқа

* Жаҳонгир Ўрозов — 27 ўйин, 1 ассист, 2430 дақиқа

* Жавоҳир Рўзиев — 27 ўйин, 1 гол, 1887 дақиқа

* Рустам Турдимўрадов — 29 ўйин, 7 гол, 2 ассист, 2219 дақиқа

* Нодирбек Абдураззоқов — 29 ўйин, 6 гол, 2 ассист, 1880 дақиқа

* Амир Тўрақулов — 24 ўйин, 3 гол, 1 ассист, 1286 дақиқа

Эндиликда савол туғилади: “кашфиёт” деганда нимани тушунишимиз керак?

Футболда бу атама одатда қуйидаги маънода ишлатилади:

* олдинги мавсумларда кўзга ташланмаган,

* кам ўйнаган ёки умуман номаълум бўлган,

* шу мавсумда порлаб чиқиб, кенг омма эътиборига тушган футболчи.

Аммо рўйхатга назар ташласак, барча номзодлар бу мезонга тўлиқ мос келавермайди.

Масалан:

Аббос Ғуломов — 2019 йилнинг ўзида Суперлигада дебют қилган. Аллақачон танилган футболчи, бу йилги ўйини — кашфиёт эмас, кўп ёш футболчилар учун ўрнак десак тўғрироқ.

Жаҳонгир Ўрозовни ҳам янги деб бўлмайди. 2022 йилдан буён Суперлигада тўп тепаётган футболчи.Орада Туркияда ҳам ўйнаб келди.  2023 йил U-20 Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионатида ҳам кўзга ташланган.

Рустам Турдимуродов — ўтган йил “Андижон”да яхши ўйнаб, аввалроқ маҳаллий футбол мухлислари томонидан кашфиёт сифатида қабул қилинган.

Нодирбек Абдураззоқов ва Амир Тўрақулов ҳам мутлақо янги номлар эмас. Улар 2–3 мавсумдир майдонда.

Ана шу нуқтада ушбу номинациянинг танлаш тамойиллари ноаниқ кўринади.

Қайси футболчилар чин маънода кашфиёт бўлиши мумкин?

Агар сўз ҳақиқий “кашфиёт” ҳақида кетса, номзодлар орасида қуйидагилар мезонга мосроқ:

* Носиржон Абдусаломов

* Муҳаммадрасул Абдумажидов

* Жавоҳир Рўзиев

Бу йигитлар ҳақида футбол жамоатчилиги айнан 2025 йилда кенг таниди. Улар шу мавсум майдонда ўзини кўрсатди. Агар ҳақиқатдан "кашфиёт" сифатида кўрсатилса дейлик ўтган йили Анвар Ҳожимирзаевни "Динамо"даги ўйинлари орқали барча таниди. 

Хулоса

ПФЛ йил якунланмасдан ҳаракатни бошлади — бу қувонарли. Бироқ номинация танлашда қоидалар янада аниқ, мезонлар эса очиқ бўлса, нафақат мухлислар, балки футболчиларнинг ўзи учун ҳам тушунарли бўларди.

Шунчаки яхши ўйнаган эмас, айнан:

* ким порлаб чиқди,

* ким тасаввурларни ўзгартирди,

* кимни футбол олами энди кашф қилди —

ана шу саволларга жавоб олиш “кашфиёт” номинациясининг ҳақиқий моҳиятидир. Лекин бошқа томони ҳам борки бу ерда сих ҳам, кабоб ҳам куймасин, ҳеч ким ҳафа бўлиб қолмасин деган омиллар ҳисобга олинган бўлса керак. 

Абдулазиз Искандаров

P.S: Муаллиф фикри таҳририят фикрини ифодаламайди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика