Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Сиз ҳам пайқадингизми? МЮ футболчиси рақамида ПСЖ логотипи бўлган футболкада майдонга тушди News

Сиз ҳам пайқадингизми? МЮ футболчиси рақамида ПСЖ логотипи бўлган футболкада майдонга тушди

ПСЖ ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида 17 ёшли Мэйсон Гринвуд "қизил иблислар" сафида дебют учрашувини ўтказди.

Ушбу йигитча Жерар Пике рекордини янгилаб, "Юнайтед"нинг Чемпионлар лигасидаги энг ёш футболчисига айланди.

Гринвуд майдонда бор-йўғи 10 дақиқа (қўшиб берилган вақт билан) бўлди, бироқ тезда шов-шув кўтаришга эришди. Ярим ҳимоячи кийган футболканинг рақамида ПСЖ логотипи бор эди! Аниқроғи, 54-рақам ичида.


Бу хато ёки рақиб устидан кулиш эмас, шунчаки МЮда кийимлар билан шуғулланадиган инсоннинг қарори. Парижга учишдан олдин жамоадаги жароҳатланганлар футболчилар сони 10 кишига етди, шу сабабли Сульшер қайдномага Гринвуд, Жеймс Гарнер (17 ёш), Таит Чонг (19 ёш) ва Эйнжел Гомесни (18) киритди.

МЮнинг қайдномаси жамоа Парижга учиб кетаётганда, сешанба куни эълон қилинди. Формаларга жавоб берувч кишига дебютантларга либос тайёрлаш учун вақт етмади, Франция пойтахтига учиб боргандан сўнг футболкаларга баъзи деталлар етишмаётганди. Ўша инсон ПСЖдаги ҳамкасбларидан Гринвуд учун 5 ва 4 рақамларини сўради. Парижликларнинг логотипини аниқлаш қийин бўлиши учун у бироз бўялган, аммо ажралиб турибди.

Чонг ёки Гомеснинг футболкаларида ПСЖ логотипи бор ёки йўқлиги маълум эмас (сураткашлар уларни расмга олишмаган), аммо Смоллинг формасида ҳаммаси тўғри эди.

Мэйсон Гринвуд дебют учрашувидаги формани сақлаб қўяди. Энди бу либос икки баравар ўзгача.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика