Latest news

20:20ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди  2 19:56Coca Cola Tour. Мессининг "Олтин тўп"лари — "Барселона" клуби музейига сайёҳат   0 19:41"Интер" 5 нафар футболчи жамоадан кетганини эълон қилди  0 19:13"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"  14 18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  35 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  4 17:39Месси қайтди  4 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  11 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  10 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  22 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  8 14:08Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Саудияга йўл олишга яқин  2

Сиз Евро-2020'да кузатишингиз керак бўлган 10 та вундеркинд News

Сиз Евро-2020'да кузатишингиз керак бўлган 10 та вундеркинд

Бир машҳур рекламада айтилганидек, диққат билан тингланг, худди айтганимдек қилинг :)

Ушбу мақолада Европа чемпионатида қатнашадиган 10 нафар иқтидор билан таништиришга ҳаракат қиламиз. 

Евро-2020'га жуда-жуда оз қолди. Ҳа, бу турнир пандемия даврида бўлаётганидан тортиб, турли давлатларда ўтаётганигача, ҳозирги юлдузларнинг жозибали ўйинларидан тортиб, янги номлар кашф этилишига қадар унутилмас бўлади.

Демак, диққат қилинг, биз ушбу Евро'да ўзини кўрсатиши кутилаётган ёш ниҳоллар ҳақида сўз юритамиз... 

Фил Фоден ("Манчестер Сити", Англия)

Ростини айтганда, Фил Фоден ортиқча таърифларга муҳтож ўйинчи эмас, у аллақачон "Манчестер Сити"нинг юлдузи. 21 ёшли йигит халқаро аренада ўз иқтидорини намойиш қилишга уриниб кўради, лекин бунга кафолат бор, деб бўлмайди, чунки унга Мэйсон Маунт ва Жек Грилиш каби номлар рақобат кўрсатади. Ҳа, интригали ҳолат, кузатамиз.

Педри ("Барселона", Испания)

Педри эндигина 18 ёшга тўлди, бироқ у "Барселона"даги ишончли ўйинлари орқали Испания термасининг бир бўлаги бўлиб улгурди. Испания қачондир кетма-кет 3 та халқаро турнир ғолиби бўлган "Олтин авлоди"дан бутунлай воз кечиши керак бўлади, ана ўшанда Педрига кўз тикилади. Афсуски, бошқа бир иқтидор соҳиби Ансу Фати жароҳат туфайли турнирни ўтказиб юборадиган бўлди.

Букайо Сака ("Арсенал", Англия)

Англия терма жамоасидаги яна бир иқтидор. Букайо Сака ҳақида футбол мухлисларининг кўп қисми албатта, хабардор. "Эмирейтс" юлдузи "Арсенал"нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди, бу бежизга эмас, албатта. 19 ёшли футболчи Гарет Саутгейт жамоасининг асосий таркиб аъзоси бўлмаслиги мумкин, бироқ у Еврода яширин қурол бўлиши шубҳасиз.

Райан Гравенберх ("Аякс", Нидерландия)

Райан Гравенберх 19 ёшда клуби ва термасининг асосий ўйинчиларидан бири. Футболчи ўтган мавсумдан буён "Аякс"нинг бошланғич таркиби аъзоси ва яқинда мамлакатдаги биринчи голини урди. Лекин у ҳақида Евро-2020'дан кейин ҳам ҳали кўп гаплашишади, ўзингиз бунга гувоҳ бўласиз.

Жоау Феликс ("Атлетико", Португалия)

Жоау Феликснинг фаолияти доимо ёрқин бўлиши кутилади, бироқ ҳар гал унга нимадир етишмайди. 21 ёшли футболчининг иқтидорига шубҳа йўқ. Унга Португалия термасида Криштиану Роналду, Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва яқин кўмакчи бўлишларини барча кутмоқда. Ўз ўрнида Феликс амалдаги чемпион сафида ваниҳоят ўзини ростакамига кўрсатиш фурсати келганини матбуот ҳам бот-бот такрорламоқда.

Жамал Мусиала ("Бавария", Германия)

18 ёшли Мусиаланинг Германия терма жамоаси қайдномасидан ўрин олишининг ўзи бир катта ютуқ. Аммо Йоахим Лёв терма жамоа таркибида 2 та ўйин ўтказишга улгурган “Бавария” ҳужумкор ярим ҳимоячисига имконият тақдим этса, у ушбу Еврода порлаши мумкин.

Жуд Беллингем ("Боруссия" Дортмунд, Англия)

29 июнь куни 17 ёшга (!) тўлган Жуд Беллингем охирги мавсумда катта ўсишга эришди. "Боруссия" ярим ҳимоячиси – универсал футболчи бўлиб, Англиянинг ўзгартирилмас ўйинчиси бўлишга унинг потенциали етади. Ҳозирча у терма сафида 4 та ўйин ўтказишга улгурган, холос.  Жуд 16 ёшида (!) "Бирмингем Сити"да ҳам ярим ҳимоянинг асосий бўғини ва бошланғич таркиб аъзоси саналган. Бу болакай қаергача парвоз қилишини томоша қилиш ҳамма учун қизиқ, тўғрими?  "Журъатинг, парвозинг ҳамиша баланд бўлсин, Жуд!"

Оркун Кокчу ("Фейеноорд", Туркия)

Эредивизи мухлисларига яхши таниш бўлган Оркун Кокчу "Фейеноорд"нинг муҳим футболчиларидан бири. 20 ёшли ўйинчи катта саҳнада Туркия терма жамоаси учун борини намойиш этиб бериши муҳим. Скаутлар нигоҳи тўла-тўкис бўлажак Евро'га қаратилишини инобатга олиб айтиш мумкинки, Оркун кейинги мавсумда Нидерландиядан ташқарида, эҳтимол, топ-5 лигадан бирида пайдо бўлади.

Адам Гложек ("Спарта", Чехия)

Адам 18 ёш бўлишига қарамасдан, охирги уч масумдан бери "Спарта"нинг асосий футболчиси саналади. Ҳужумчи якунланган мавсумда 19 ўйинда 15 та гол урди. Одамни лол қолдирадиган бу йигитчада Чехиянинг юлдузи бўлиш учун ҳамма нарса бор.

Билли Гилмор ("Челси", Шотландия)

Билли Гилморни "Челси"даги ўйинларини кўп ҳам кўрмаганмиз, аммо 19 ёшли футболчи ўзининг ёрқин ўйинларини ёшлар даражасидаги мусобақаларда намойиш этиб бўлган ва у Шотландия термасида ўз имкониятига албатта, эга бўлади. Биз Шотландия терма жамоасининг халқаро турнирдаги иштирокини деярли кўрмаганмиз, лекин ишонамизки, терма жамоа Гилмор каби юлдузлари билан мухлисларни лол қолдира олади.

Қайсидир ном келтирилмагани, рўйхатга киритилмагани учун маъзур тутгайсиз. Биз ҳар битта ёшнинг ўйининини диққат билан кузатиб борамиз ва уларга катта муваффақият тилаймиз. 

Қадрли ўқувчи, сиз ушбу Евро’да қайси ёш ўйинчининг порлашини кутяпсиз? Марҳамат, изоҳда ёзиб қолдиринг.

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика