Latest news

07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  0 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  17 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  99

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида News

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида

АГМК йил бошида ўз сафига эронлик легионер Сияваш Ҳақназарийни қўшиб олди. Футболчи чемпионатимиз тарихида тўп тепган илк бор форс ўйинчисига айланди

 Ярим ҳимоячи Суперлигада бу мавсумда 26та учрашувда майдонга тушди ва 5та гол урди. Жамоадошларининг битта голига ассистентлик қилди. У билан мавсум якунлари ва Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳақида суҳбатлашдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- Суперлигадаги дебют мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- Ўйлайманки, Суперлига турнир жадвалидаги барча кучли тўрт жамоа биринчи ўринга лойиқ сифатида . АГМК бундан ҳам яхшироқ ўринни олишига ишончим комил эди. Чемпионатнинг бошланиши доим қиийн бўлади. Айниқса бир жамоада янги футболчилар пайдо бўлса, бир-бирига кўникиши учун вақт керак. Баъзи учрашувларда омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Иккинчи даврада концентрациямиз битта мақсадга қаратилганди. Муҳими ҳеч бўлмаганда ОЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олдик. Бу биз бажарган минимал вазифа ҳисобланади.

- Демак бу қониқарли, тўғрими? Ваҳоланки, АГМК сўнгги икки мавсумни совринли ўринларда якунлаганди...

- Нима бўлганда ҳам ўтган мавсумдаги натижа ҳақида ўйламаслигимиз керак. Хатолардан сабоқ чиқарамиз. Тан олишимиз шарт муносиб натижага эриша олганимиз йўқ. Мен АГМКнинг ҳақиқий имкониятларини жуда яхши биламан. 

- Легионерлар ўртасидаги рақобатга қандай баҳо берасиз?

- Ўзбекистонда яхши легионерлар бор. Уларнинг тўп тепиши Суперлигани олдинга силжишига ёрдам беради. Ўзбекистоннинг кўплаб клубларида яхши савиядаги легионерларни кўрдим. Черанга келсак, у юқори даражадаги ижрочи. Вазиятларда гол уришни билади. Ёш футболчилар ундан кўп нарса ўрганиши мумкин. 

- Жаҳон чемпионати ҳақида суҳбатимизни давом эттирсак. Сиздан Эрон ҳақида сўрашимиз табиий...

- Дастлабки учрашувда омадимиз келмади. Мураббийнинг бу учрашувга режалари бор эди. Лекин афсуски иш бермади. Фикримча, Уэльс билан ўйинда ҳақиқий Эронни кўрдик. Улар форсларнинг қандай салоҳиятга эгалигини кўрсата олишди. Олдинда АҚШга қарши жуда муҳим учрашув бор. Умид қиламанки, максимал очко олиб кейинги босқичга чиқамиз. 

- Иккинчи турга келиб ҳаммаси жойига тушаётгандек. Саудия Арабистони ва Япония ютқазди. Жанубий Корея мағлуб бўлди..

- Бу мундиалда жуда кўп кутилмаган ходисалар кўряпмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Буни Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар исботлаб бермоқда. 

- Фаолиятингизни АГМКда давом эттирасизми?

- АГМК билан шартномам бор. Умуман олганда Ўзбекистондаги илк мавсумим яхши ўтди. Таклифлар борлиги нормал ҳолат. Лекин клуб мен ҳақимда қарор қабул қилиши керак. Умид қиламанки, якунда ҳаммаси мен учун яхши бўлади.  

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика