Latest news

11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  2 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  4 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  3 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22

Сирож Ҳамроев: "Мавсумдаги биринчи ўйинимдан кўнглим тўлди" News

Сирож Ҳамроев: "Мавсумдаги биринчи ўйинимдан кўнглим тўлди"

Кеча "Машъал" Олий лигада 4-тур доирасида "Олмалиқ"қа қарши ўйинни ўтказди.
3:1 ҳисобида "газчилар" ғалабаси билан якунланган ўйиннинг бошланғич таркибида узоқ танаффусдан сўнг Сирож Ҳамроев тушди. Қишги йиғинда жароҳат олган ҳимоячи учун бу ўйин мавсумдаги биринчи расмий ўйин бўлди. Ўйиндан сўнг футболчи билан суҳбатлашдик.

"Қишги йиғин давомида жароҳат олганим боис орада кўп вақт танаффусдан сўнг бугун яна сафга қайтдим. Мавсумдаги биринчи ўйинимда кўнглим тўлди. Жисмоний ҳолатимда ҳали кичик муаммолар бўлса ҳам,  буни тез орада тўла тиклаб оламан деб умид қиламан. Кейинги ўйинларда тўла куч билан ҳаракат қилишим керак.  Кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатдик. Мураббийимизнинг ўйинга тайёрлаган тактикаси натижа олиб келди дея оламан" , - дейди ўйин ҳақида футболчи.

- Олдинда жамоани қийин ўйинлар кутиб турибди. "Нефтчи" билан ўйин борасида фикрларингиз қандай?


"Нефтчи" мағлубиятсиз келмоқда. Шуни ўзи ҳам рақиб кучини англатади. Майдонга тушгандан сўнг рақибни очкоси, турнирдаги ўрнига қарашни маъқул кўрмайман. Барча рақибларни ҳурмат қилган ҳолда ғалаба учун ҳаракат қилсак мақсадимизга етамиз.  

- Кеча бўлиб ўтган учрашувда пенальти ишладингиз  ва битта голга пас бердингиз. Бу ҳимоячи учун яхши кўрсаткич бўлса керак?

Асосийси жамоамиз ғалаба қозонди. Жарима майдончаси ичида зарбани йўлладим деб ўйлаган эдим. Симуляцияни ўйлаганим ҳам йўқ. Бош ҳакам яқин бўлгани боис бу вазиятни тўғри баҳолай олди. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз ўзимизга ҳам ёқди.

- Бу йил олдингизга қўйган мақсадлар қандай ?

Биринчи навбатда жамоамиз билан кучли тўртликка киришни мақсад қилганмиз. Кейинги мавсум ОЧЛ учун бериладиган йўлланмани қўлга киритмоқчимиз. Бунинг учун кучли рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатиб , натижага эришишимиз керак. Ундан ташқари ўзим энг яхши ўйинларим билан  Ўзбекистон миллий терма жамоасига киришни истайман. Олдимга қўйган энг катта мақсадларимдан бири ҳам шудир.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика