Latest news

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  16 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман! News

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман!

Ўтган мавсум бекободликлар сафида тўп суриб, бу йилги бошқа клубда фаолият юритаётган собиқ футболчилардан бири Сирожиддин Аллаев биз билан боғланиб, ўз дил изҳорларини баён этди.

-  “Металлург”да ажойиб мавсумни ўтказдим. Катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишимда, кучли футболчиларга қарши тўп суришимда ва ўзимга бўлган ишончни оширишимда имконият яратиб берган мураббийлар штабига, хусусан Рустам Тўхтамуродович ҳамда Шавкат Неъматжоновичларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Бекободда ўтган кунларимни унутмайман. Насиб бўлса бир кун албатта бу шаҳарга ва клубга қайтишни, шу билан мухлисларга миннатдорчилигимни изҳор этишни дилимга тугиб қўйганман.

“Металлург”даги фаолиятим мен учун мактаб бўлди. Жамоани ўз хоҳишим билан тарк этдим. “Регар” жамоаси бош мураббийи Муҳаммаджон Ҳабибуллоев анча пайтдан буён жамоасига чорлаб келаётганди. Шу мавсумга тўғри келган экан, янги клубга ўтганимдан нолимайман. Барча шароитлар яратиб берилди. Жамоа ўз олдига Осиё футбол конфедерацияси кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни мақсад қилган. Шу йўлда тинимсиз меҳнат қилаяпмиз. Насиб бўлса, мутасаддилар ва мухлислар ишончини оқлаймиз!

Имкониятдан фойдаланиб, “Металлург” жамоаси раҳбариятини, барча футболчиларни янги мавсум бошланаётганлиги билан табриклайман. Суперлига баҳсларида омад ёр бўлсин! Фикран Сизлар билан доимо биргаман. Клубда содир бўлаётган ўзгаришлар, янгиликларни мунтазам кузатиб бораяпман. Насиб бўлса, “Металлург” бу йил катта вазифаларни бажаришга қодир, деб ҳисоблайман. Янги раҳбарият, ишчан коллектив, энг муҳими истеъдодли, ғайратли ёшлар жамланишди. Бекободлик футбол ишқибозларига алангали салом йўллайман, дейди Сирожиддин Аллаев.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика