Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Симоне Инзаги "Интер"нинг муаммоларини айтди News

Симоне Инзаги "Интер"нинг муаммоларини айтди

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги жамоадаги муаммо ҳақида гапирди.

"Статистикалар бизни ЕЧЛ ва Италия Кубогидан кўра, А Серияда яхшироқ эканлигимизни кўрсатмоқда. Бироқ натижалар буни тасдиқламаяпти. Ҳозир биз нима қилсак ҳам рақиб дарвозабонлари - Очоа, Дронговски ва бошқалар учрашувнинг энг яхшилари бўлмоқда.

Жамоадагилар очко ва ғалабалар кераклигини тушуниб турибди. 2023 йилда биз ўз даражамиздаги каби ўйнай олмаяпмиз. 16 ой давомида мунтазам гол уриб келдик, энг яхши ҳужум чизиқларидан бири бизда бўлди, энди эса вазиятлардан фойдаланиш анчагина камайди. Жамоа вазиятлар яратмоқда, бироқ бизга буни якунлаш муҳим.

Чемпионатда "Милан"дан 2 очкога ортда қоляпмиз. Бизда ЕЧЛ поғонасига жойлашиш учун барчаси етарлича. Бироқ "Жузеппе Меацца"даги мағлубият бизни огоҳликка чақириши керак. Жамоа яхши, вазифаларни бажара олади. Биз Италия Кубоги ва ЕЧЛдаги иштирокни давом эттиряпмиз.

ЕЧЛда бошқа кайфият, чемпионатда бошқа кайфият деган фикрга эса қўшилмайман", - деди Инзаги.

"Интер" 5 ўйиндан буён А Серияда ғалаба қозона олмаяпти. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 19 апрель куни ЕЧЛ доирасида "Бенфика"га қарши бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика