Latest news

11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  0 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  3 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  1 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  2 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  2 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  9 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5

Симон Миньоле: "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин вазиятни ўнглаш учун яхши имкониятдир" News

Симон Миньоле: "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин вазиятни ўнглаш учун яхши имкониятдир"

"Ливерпул" дарвозабони Симон Миньоленинг айтишича "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув, шанба кунги мағлубиятдан тикланиш учун имконият бўлар экан.
"Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик" - дейди Миньоле жамоасининг расмий сайтига берган интервюсида.

"Қачонки сен "Энфилд"да, "Саутгемптон"га қарши ўйнар экансан албатта уч очкони қўлга киритишинг шарт".

"Рақибимиз бизга кўп ҳам имконият бермади. Улар жуда уюшқоқлик билан ўйнашди. Бизга ўз футболимизни кўрсатишимиз ва вазиятлар яратишимизга халал беришди. Агарда сенинг жамоанг иккинчи бўлимда бурчак зарбасидан сўнг, гол ўтказиб юборса бу сизга ёқмаслиги турган гап, буни бошқача номлаб бўлмайди".

"Олдимизда бизни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин кутмоқда. Айнан чоршанба куни бўладиган ўйин бизга  ҳаммасини ўнглаш ва аввалги омадсизликни унутиш учун имкониятдир. "Олд Траффорд"да бўладиган ўйин атрофдагиларнинг эътибор доирасини ўзимизга қайтариб олиш учун яхши имконият деб ўйлайман".

"Ўйин натижасидан қаноат ҳосил қилмаслик футболда кўпинча учраб туради. Лекин буни тезда эсдан чиқариб, қайтадан бирлашиб, янги ғалабалар сари тайёрланиш керак".

"Глен Жонсон, Хосе Энрике ва Даниэл Аггерларнинг жароҳат олганликлари сабабли "Ливерпул" мураббийи ҳимояда ўзгартиришлар қилишга мажбур бўлди ва ўйинга тўртта марказий ҳимоячини тушурди".

"Бизнинг жамоада майдонга туша оладиганлар етарли ва четлатишлар йўқ. Уларнинг ҳар бири ўз ўйинини яхши ва ёмон томонларини таҳлил қилади. Бу бизнинг кийиниш хонасидаги асосий принсипларимиздан бири, ўз ўйинларини кўриб, ҳулоса чиқарадилар. Чоршанба куни вазиятни тўғирлашга имкон бўлади ва ишончим комилки жамоамизнинг ҳар бир аъзосини бунга кучи етади. Бизнинг футболчилар кучли характер эгаси ҳисобланади. Ҳамма "Манчестер Юнайтед"га қарши тайёрланиш учун ўтказиладиган машғулотни сабрсизлик билан кутмоқда".

"Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Биз майдонга фақат ғалаба қозониш учун тушушамиз. "Саутгемптон" билан ўйинда асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди, лекин бу ишни уддалай олмадик. Чоршанба кунги ўйин эса - омадсиз, эмаслигимизни ва асл кучимизни исботлаш учун имкониятдир.
Луис Суарес ҳам сафга қайтди ва бу ҳам бизга қўшимча куч беради. Келинглар олға интилайлик ва келгуси ўйинларга тайёрланайлик".

Жавлонбек Юсупов таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика