Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Сичев айни пайтда сайёрадаги энг кучли ҳужумчи кимлигини айтди News

Сичев айни пайтда сайёрадаги энг кучли ҳужумчи кимлигини айтди

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Сичев «Квиз Who is» викторинаси саволларига жавоб бера туриб, 19 ёшли Эрлинг Холандни айни пайтда сайёрамизнинг энг кучли ҳужумчиси дея атади.

“Холанд майдонда амалга ошираётган иш – мен сўнгги вақтларда бундан яхшироқ ҳаракатланаётган ҳужумчини кўрмагандим. У нафақат голлари балки ажойиб статистикаси билан ҳам барчани ҳайратда қолдирмоқда.

Тезкорлик, вазиятни уқий олиш ва моҳир тўпурарларга хос хислат – буларнинг барчаси бу йигитда жамланган. Ва бундан буёғига ҳам у янада яхшироқ ҳислатларини намойиш этиб бормоқда”, дейди россиялик собиқ футболчи.

Холанд “Боруссия” сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Норвегиялик футболчи мавсум бошидан буён ўзи тўп тепган барча турнирларда 30 та учрашувда майдонга тушди ва 40 та гол уришга улгурди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика