Latest news

17:59Мудрик "Челси"нинг Конференциялар Лигасидаги ғалабаси учун медаль олди  0 17:34Болт: "Шундай клуб тарихининг бир бўлаги бўлганим, унинг ютуқларида ҳиссам борлигидан фахрланаман"  2 17:10Роналдуни Бразилия жамоасига жалб этиш мақсадида унга АПЛ клубидан улуш таклиф этилди  0 16:52ОКМК тажрибали ҳимоячиси жамоадан кетди  12 16:31"Футбол олами". Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин қандай ўтди?   1 16:03"Арсенал" собиқ футболчиси юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётиб чиқди  1 15:36Жамшид Искандеров БАА ҳақида нималар деди?  2 15:14Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 14:47"Манчестер Сити" эҳтимолий янги ўйинчи билан музокараларни бошлади  0 13:50Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев: "Мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф этамиз"  7 13:23Ўзбекистон терма жамоаси БААга етиб борди  19 12:57Жамшид Искандеров: "Навбаҳор" 3 йил давомида ҳар томонлама кучайди"  2 12:34U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Қирғизистонга боради  6 12:15Расман: Та – "Бавария" футболчиси!  30 11:57"Ал Бадр" "Драма Юнайтед"ни ютиб, етакчиликни мустаҳкамлади, Ойбек Қиличев ва Баҳодир Жалолов етакчилигидаги "Нокаут" "Сариқ бола"га имкон қолдирмади — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

Шюррленинг ғайриоддий рекорди News

Шюррленинг ғайриоддий рекорди

2014 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати финалининг қаҳрамонларидан бирини яхши эслайсиз.

Профессионал фаолиятини "Майнц"да бошлаган Андре Шюррле 2010 йилдан Германия термасига чақирув ола бошлади. "Байер" ҳамда "Челси"даги ажойиб ўйинларидан кейин 2014 йилги мундиалга жалб қилинди ва 23 ёшида Бразилия яшил майдонларидаги ишончли ўйини орқали мухлисларга ёрқин келажаги ҳақида мужда берган бўлди. Амалда эса... 

Шюррле жароҳатлар гирдобига чўкди. 2017 йилда терма жамоа билан хайрлашган ўйинчининг 2020 йилнинг 17 июлида (29 ёш) футбол билан ҳам видо қилишига тўғри келди. Албатта, немиснинг бу қарори унинг мухлислари учун кутилмаган бўлди, аммо 8 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборган Андре яна майдонга қайтиш учун куч топа билмади.

11 йиллик фаолияти давомида эътиборга лойиқ шахсий совринга эга чиқолмаган Шюррленинг айнан шу қарори унинг тарихга киришига кифоя қилди: германиялик ярим ҳимоячи фаолиятини якунлар чоғида трансфер қиймати энг юқори бўлган ўйинчига айланди — 20 млн евро.

Қуйида фаолиятини якунлайдиган пайтда трансфер нархи энг қиммат бўлган футболчилар ўнлиги билан танишинг:

1. Андре Шюррле ("Боруссия Д"— 17.07.2020 (29 ёш) 20 млн евро.

2. Зинедин Зидан ("Реал" — 10.07.2006 (34 ёш) 12,5 млн евро.

3. Филипп Лам ("Бавария") — 01.07.2017 (33 ёш) 11 млн евро.

4. Марселиньо Параиба ("Трези") — 06.12.2020 (45 ёш) 10 млн евро.

5. Хавьер Савиола ("Ривер Плейт") — 07.01.2016 (34 ёш) 10 млн  евро.

6. Вилли Саньол ("Бавария") — 01.01.2009 (31 ёш) 9,5 млн евро.

7. Павел Недвед ("Ювентус") — 01.07.2009 (36 ёш) 9 млн евро.

8. Дин Эштон ("Вест Хэм") — 01.12.2009 (26 ёш) 8,5 млн евро.

9. Иньяцио Абате — 16.11.2020 (34 ёш) 8 млн евро.

10. Мартин Лаурсен ("Астон Вилла") — 01.07.2009 (31 ёш) 8 млн евро.


Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш 

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика