Швейцария - Франция 2:5. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
21 jun 2014 01:55
News
Швейцария - Франция 2:5. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Бразилиядаги Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Швейцария - Франция учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ШВЕЙЦАРИЯ — ФРАНЦИЯ 2:5
Салвадор. “Фонте-Нова” стадиони.
Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Голландия)
Голлар: Дземаили 81, Жака 86 - Жиру 16, Матюиди 17, Вальбуэна 41, Бензема 65, Сиссоко 73.
Амалга оширилмаган пенальти: Бензема 33 (дарвозабон)
Швейцария – 1.Бенальо, 20.Журу, 13.Родригес, 5.фон Берген (4.Сендерос, 9), 2.Лихтштайнер, 10.Жака, 8.Инлер, 23.Шакири, 11.Бехрами (15.Дземаили, 46), 18.Мехмеди, 9.Сеферович (21.Дрмич, 69).
Франция – 1.Льорис, 2.Дебюши, 5.М. Сако (21.Косельни, 65), 4.Варан, 3.Эвра, 18.Сиссоко, 14.Матюиди, 6.Кабай, 8.Вальбуэна (11.Гризманн, 82), 10.Бензема, 9.Жиру (18.Погба, 63).
Огоҳлантириш: Кабай 88
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
Сайтимиз орқали Гондурас ва Эквадор ўйини ҳам матнли трансляция қилинади.
90+3. Тугади! ЖЧ-2014нинг энг кўп гол урилган ўйини якунланди. Франция 5:2 ҳисобида Швейцарияни мағлуб этди! Сизлар билан баҳсни Нарзулла кузатиб борди.
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Ухлаб қолганларга алангали саломлар! Шундай ўйинни кўра олмадинглар, алам қилсин)
89. Жамоалар бугун бизни зарбалар ва голлар билан анча хурсанд қилишди. Аниқ зарбаларнинг ўзи 8:16!
88.Огоҳлантириш. Франция. Йоан Кабай кейинги ўйинни ўтказиб юборади
87. Жарима майдонига Инлернинг оширган тўпини Жака тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 2:5.
87. ГООООООООООООООООООЛ ГООООООООООООООООЛ ҚОЙИЛ! ГРАНИТ ЖАКА! ЛЬОРИС ЖАльКА 2:5
86. Ўйин ҳақида нима ёзишниям билмаяпман. Швейцария тинмай ҳужум қилмоқда...
82. Ўзгариш. Франция. Вальбуэна ўрнига Гризманн
81. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. МАЛАДЕС! Дземаили! 1:5!
80. Швейцария битта гол уришга уринмоқда. Кўрамиз бу содир бўлармикин?
75. Франция яйрамоқда, ўйнамоқда, ўйламоқда, гол урмоқда...
75. Мишель Платини ҳамюртлари Йозеф Блаттер ҳамюртларини тор-мор этишмоқда
74. Какая боль какая боль, Франция Швейцария пять ноль...
73. Бензема ўнг қанотда бўш турган Сиссокони тўп билан таъминлади. Сиссоко бир ҳаракат билан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди - 0:5.
73. ГООООООООООООООООООООО! СИССОКО! 0:5
72. Франция мухлислар учун ўйнашни бошлаб юборди. Ҳужумлар ажойиб чиқмоқда, Кабайнинг пасидан сўнг Эвра ноаниқ зарба берди ноаниқ.
72. Бурчак тўпидан сўнг Дрмич боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.
69. Ўзгариш. Швейцария. Сеферович ўрнига Дрмич тушди
66. Поль Погбанинг ... нафис (бошқа таъриф бера олмаймиз) паси Бенземани топди. Каримнинг зарбаси Бенальонинг оёқлари орасидан ўтиб кетди - 0:4!
66. ГООООООЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ!ГОЛ!ГОЛ!ГОЛ!,АЖойиб гол ! Бензема!
65. Ўзгариш. Франция. Сахо ўрнига Косельни тушди
64. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Швейцария ҳисобни қисқартириши мумкин эди, ноаниқ зарба!
63. Ўзгариш. Франция. Жиру ўрнига Погба тушди
62. Дебюши рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам иккинчи бор Швейцария дарвозасига пенальти белгиламади
61. Аниқ зарбалар бўйича кўрсаткичда ҳамон Франция олдинда: 11:4
61. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди
60. Франциянинг узооооқ давом этган ҳужуми. Вальбуэна, Бензема Жиру ҳаммаси иштирок этган ҳужум бурчак тўпи билан тугади
57. ЗАРБААААААААА! Дземаили! Захирадан тушаг футболчининг зарбаси жуда ва жуда хавфли чиқди
55. Франциянинг ҳужуми. Бенземадан тўпни олган Жиру дарвозага кучли зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди
54. Шакири анча фаол, ҳозир "Бавария" ярим ҳимоячиси чап оёғида дарвозага зарба берди, ноаниқ
51. Шакири жарима тўпи ишлаб олди, унинг ўзи ошириб берган тўпни Жака дарвозага йўллади, тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
48.Бензема тўпни орқароқдаги Жируга оширди, Оливьенинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди
47. Инлернинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Льорисга машқ қилиб олишга имкон берди
46. Ўзгариш. Швейцария. Беҳрами ўрнига Дземаили тушди
45+2. Бенземанинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб қолди. Биринчи бўлим тугади. 15 дақиқа дам оламиз ва ўйинни давом эттирамиз. Ухламоқчи бўлсангиз ухлайверинг фақат эрталаб яна кўплаб голлар бўлганини кўриб афсус чекманг
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43. Ҳозиргача дарвоза томон берилган аниқ зарбалар бўйича Франция катта фарқ билан пешқадам 7:2.
43. Яна бир вазият! Вальбуэнанинг зарбасидан сўнг дарвзабон тўпни қайтарди
42. Ажойиб ҳужум, ажойиб тўп узатишлар. Чап қанотдан Жиру катта бўш зонага очилиб борди ва жарима майдони ичидаги Вальбуэнага тўп оширди. Кичкинагина футболчи яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 0:3.
41. ГООООООООООООООООООООЛ. ГОЛ,ГОЛ,ГОЛ! УЧЧЧЧУ НОЛЬ! ВАЛЬБУЭНА!
40. Швейцариянинг ҳужуми, Шакири чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва бурчак тўпи ишлаб олди.
35. Жиру Тошкентга кетаман деяпти
34. Сизу биз ЖЧ-2014даги тарихий воқеа гувоҳига айландик. Қандай дейсизми. Бу биринчи голга айлантирилмаган пенальти!
33. БЕНАЛЬО! ПЕНАЛЬО! !!! 11 метрли жарима тўпидан Бензема рақиб дарвозабонини алдай олмади, қайтган тўпни Кабай дарвоза устунига йўллади!
32. ПЕНАЛЬТИ! Бенземани йиқитишди, Журу ўз жарима майдони ичида Каримни йиқитди. Қўшним Карим акага яна салом.
31. Швейцария тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилмоқда.
30.Хавфли вазияяяяяяяяят! Жаканинг зарбасииииии! Льорис тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шакири дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!
27. Гранит Жака ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди. Ҳакамлар табиийки голни инобатга олишмади
25. Бенземаааааааааааа! Мааааааааа! Жарима майдони чизиғи устидан зарба берди. Бенальо тўпни қайтарди.
24. Франция биринчи турда 10 киши бўлиб қолган Гондурасни ютди, унинг ўзи кучсиз жамоа дейдиганлар ётиб ухласин.
23. Франция икки ўйинда ҳозирча 5та гол урди. Биронта ўтказгани йўқ ҳали
20. Яна бир вазият. Жарима тўпидан сўнг узатилган тўпни Бензема боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. Бундан олдинроқ ҳужумчи оффсайдда қолиб кетганди
18. Бензема рақибнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олиб чап қанотдан очилаётган Матюидини кўрди. Ярим ҳимоячининг яқин бурчакка йўллаган зарбаси голага айланди - 0:2!
17. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ! МАТЮИДИ!!!! 0:2!
16. ГУУОООООООООООООООООООООООЛ! ЖИРУ! Вальбуэна бурчак тўпини амалга оширди, Оливье Жиру баланд сакраб боши билан тўпни даровзага йўллади 0:1.
15. Франция кўпроқ ҳужум қилмоқда, бироқ охирги аниқ зарба йўқ.
14. Эндичи?
13. Уйқингиз келдими?
12. Вальбуэна тўпни жарима майдони ичига оширди, ҳимоячилардган қайтган тўпни Кабай ноаниқ тарзда дарвозага йўллади.
9. Ўзгариш. Швейцария. фон Берген ўрнига Сендерос тушди
7. Ўйинда танаффус! Стефан фон Бергеннинг қоши ёрилиб кетди. Унинг юзига Жиру зарба бериб юборди. Бу футбол кикбокс эмас
5. ЗАРБААААААААА! БЕНЗЕМААААААААА! Каримнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! Қўшним Карим акага салом)
3. Дастлабки дақиқаларда жамоалар ҳеч қандай ҳужум ташкил этишмади.
1.Ўйин бошланди! Ухлаб қолганлар ўзидан кўрсин)
- Жаҳон чемпионати ҳар тўрт йилда бўлиб ўтади. Шу боис уйқуни чемоданга солиб қўйганмиз. Тўрт йилдан сўнг ўйинларни Россиядан туриб кузатамиз, насиб қилса!
- Иккала давлат мадҳиялари жаранг сочиб ўтди. Навбат ўйинга!
- Тунни бедор ўтказишга тайёр бўлган барчага яна бир бор салом. Ушбу учрашувни ҳам сизлар билан Нарзулла кузатиб боради. Ман яна ман, яна ман дейдию Озодбек Назарбеков...
- Ўйин соат 00:00да бошланади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments