Latest news

08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  4 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  1 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  2 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  17 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  73 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2

Швейцария - Эквадор - 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Швейцария - Эквадор - 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Швейцария - Эквадор учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ШВЕЙЦАРИЯ - ЭКВАДОР - 2:1 (0:1)
Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони. 21:00
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Захира ҳаками:
Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Швейцария:
Бенальо, Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес, Бехрами, Инлер, Шакири, Жака, Штокер (Меҳмеди, 46), Дрмич (Сеферович, 75).
Эквадор:
Домингес, Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови, А.Валенсия, Нобоа, Монтеро (Рохас, 77), Э.Валенсия, Кайседо, Груезо.
Голлар:
Меҳмеди 48, Сеферович 90+3 - Э.Валенсия 22.

Огоҳлантиришлар: Паредес 53. Журу, 84.
 

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ


- Дрмич гол урган ҳолатнинг аниқ кўришнинг имкони бўлмади. Ўйлаймизки, Эрматов гуруҳи хатога йўл қўймаган. Кейинги учрашувларни ҳам сайтимиз орқали кузатиб боринг.

90+3 - Учрашув якунланди. Швейцария мундиалда биринчи дуранг қайд этилишига йўл қўймади. Эквадор ЖЧ финал босқичида биринчи ғалабасига эриша олмади.

90+3 - Эквадор қулай имконияти бой берди ва тезкор қарши ҳужумга ўтган Европа вакиллари тўп киритишди. Родригеснинг пасидан сўнг Сеферович яқин масофадан Домингесни доғда қолдирди. Швейцариянинг ҳар икки голи захирадан тушган футболчилар ва Родригеснинг пасидан кейин урилди.

90+3 - ГОООООООЛ! Швейцария худди соатлари каби аниқ-тиниқ ишлади! Улар вақт келишини кутишди. Рақибга имкон қолдирмайдиган ҳолатда гол уришди. Сеферович!!!
90 - Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
86 - Бенальодан ажойиб сейв! У жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Нобоанинг зарбасидан кейин тўп рикошет туфайли йўналишини ўзгартирганди.
84 - Журу қўполлиги учун огоҳлантирилди.
82 - Шакирининг зарбаси жонли девордан қайтди.
81 - Швейцария хавфли жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Гол уриш учун қулай вазият.
77 - Эквадорда ўзгариш. Монтеро ўрнига Рохас туширилди.
75 - Швейцарияда ўзгариш. Дрмич ўрнига Сеферович майдонга туширилди.
74 - Ҳар икки жамоада қулай вазият юзага келди. Шакирининг зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, Эквадорнинг ҳужумини швейцарияликлар бартараф этишди.
72 - Такрорий лавҳада офсайд йўқдек кўринди. Хулоса чиқариш учун яна бир бор кўриш керак. Тўп Дрмичга ўтказиб юборилаётганда у ҳимоячидан олдинда эмасди.
70 - Эквадорда ўзгариш. Кайседо ўрнига Арройо туширилди.
70 - Дрмич гол урди, бироқ Қўчқоров унинг ўйиндан ташқари ҳолатда турганини қайд этди. Гол ҳисобга олинмади.
66 - Монтеронинг зарбасдан кейин тўпни Бенальо оёғи билан бурчакка чиқариб юборди.
64 - Жаҳон чемпионатида ҳозирча дуранг натижага гувоҳ бўлмадик. Бу учрашувда қайсидир жамоа бундай ҳолат юзага келмаслиги учун тўп киритиши лозим.
60 - Эннер Валенсия 2 футболчини алдаб ўтиб, зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
58 - Меҳмеди Швейцариянинг ўйинини анча кучайтирди. Швейцариянинг ҳужумлари тобора кекин кўриниш олмоқда. Эквадор эса олдинга ўта олмаяпти.
53 - Паредес Меҳмедига қўполлик ишлатгани сабабли Эрматов томонидан огоҳлантирилди.
49 - Родригес бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қаршилигини енгган Меҳмеди боши билан Домингес дарвозасини ишғол қилди. Бир-бирига ўхшаш голлар.
48 - ГООООЛ! Меҳмеди! Ҳозиргина майдонга тушган футболчи ҳисобни тенглаштирди. 1:1!
46 - Швейцарияда ўзгариш. Штокер ўрнига Меҳмеди майдонга туширилди.
46 - Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим статистикаси

Тўпни назорат қилиш - 60:40

Тўп оширишлар сони - 284:156

Умумий зарбалар - 10:3

Аниқ зарбалар - 7:3

Бурчак зарбалари - 7:3


45+1 - Биринчи бўлим тугади. Эквадор 1:0 ҳисобида олдинда.
45 - Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
41 - Шакири жарима зарбасини жуда ноаниқ бажарди.
36 - Инлернинг аниқ зарбасини Домингес бурчакка буриб юборди. Бурчак зарбасидан сўнг Шакирининг узоқ бурчакка оширган тўпини яна Эквадор дарвозабони эгаллаб олди.
35 - Хитцфельд шогирдлари зарба берса бўладиган вазиятларга чиқишяпти, бироқ охирги тўп ошириш ёки зарба беришда тўғри қарорга кела олишмаяпти.

30 - Швейцария олдинга ташланди, аммо кескин ҳолатлар деярли юзага келмаяпти.

24 - Голни юзага келтирган ҳар икки футболчи Мексиканинг "Пачука" клубида ўйнайди.

23 - Чап қанотда белгиланган жаримадан Айови тўпни дарвоза яқинига оширди. Ҳимоячилардан чаққон ҳаракат қилган Валенсия эса боши билан Бенальо дарвозасини ишғол қилди. Эквадор олдинга чиқди.

22 - ГООООООООЛ!!! ЭКВАДОР! Эннер Валенсия!

19 - Устунлик европаликлар тарафига ўтди. Родригеснинг зарбасини ҳам эквадорликлар посбони қайтарди.

16 - Шакирининг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпини Домингес ушлаб олди. Илк аниқ зарба.
12 - Дрмич қулай имкониятдан фойдалана олмади. Зарба бериш ўрнига у ҳимоячиларни алдашга тушди ва вазиятни қўлдан бой берди.
10 - Швейцария асосан Лихтштайнер ўйнаётган қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти. Штефан одатдагидек фаол.
5 - Эквадор фаолроқ кўриняпти. Дастлабки дақиқаларда таассурот шундай.
3 - Жамоалар бир-бирларини ўрганишяпти. Эрматовдан эса савияли ҳакамлик кутиб қоламиз. Ҳар доимгидек. Албатта, Расулов ва Қўчқоровга ҳам омад.
- Учрашув бошлагди.
- Баҳсни Эквадор термаси бошлайдиган бўлди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Давлат мадҳиялари янграгач, беллашув бошланади. Ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.
- Бразилиа шаҳридаги стадионда жаҳон чемпионати ўйинлари бошланади. Пойтахт шаҳардаги "Манэ Гарринчи" стадиони қайтадан қурилди. Унга 600 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланган.
- Ушбу ўйин билан мундиалнинг 4-кун баҳслари старт олади. Ғалаба қозонган жамоада нимчорак финалга чиқиш учун жуда яхши имконият юзага келиши мумкин. Швейцариянинг имконияти озгина юқорироқ баҳоланган. Лекин барчасини беллашув ҳал этади.
- Учрашувни сизлар учун Беҳзод Назаров онлайн шарҳини ёзиб боради.
- Баҳс соат 21:00да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика