Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  231 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  28 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Швеция ёшлари (U-21) Европа чемпиони! News

Швеция ёшлари (U-21) Европа чемпиони!

Чехия мезбонлик қилган футбол бўйича ёшлар (U-21) ўртасидаги Европа чемпионати ўз якунига етди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Швеция ва Португалия терма жамоалари майдонга тушишди.
Ўйин бошланиши олдидан собиқ Чехославкиянинг афсонавий футболчиси, 1962 йилги “Олтин тўп” соҳиби Йозеф Масопустнинг вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут сақланди.

Прага шаҳрида ўтказилган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад швециялик футболчиларга кулиб боқди. 4:3 ҳисобида зафар қучган Швеция терма жамоаси Европа чемпионига айланди.

1972 йилдан бери икки йилда бир маротаба ўтказиб келинаётган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида Швеция терма жамоаси ўз тарихида илк бор қитъа чемпиони бўлди. Шунингдек, Швеция ва Португалия терма жамоалари 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика