Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Швеция терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди? News

Швеция терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон Жанубий Кореяга қарши кечган (1:0) ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Андерссон жанобларининг сўзларига қараганда, унинг шогирдлари йирик ҳисобда зафар қучишлари ҳам мумкин эди. Андреас Гранквистнинг пенальтидан киритган ягона голи Швецияга кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этганди. 

“Мен бугунги ўйин ва ундаги ғалабадан хурсандман. Фақат битта нарса менга ёқмади, у ҳам бўлса бугун кўпроқ гол киритишимиз керак эди. Чунки, бунинг учун етарлича хавфли вазиятларни юзага келтира олгандик. Бугун кореяликлар дарвозабони ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди.

Бошқа томондан олиб қарасак, Германиянинг кечаги мағлубиятидан кейин бугун ғалаба қозонганимиз барибир яхши бўлди. Яъни, гуруҳдан чиқиш учун бизнинг имкониятларимиз ошди”, - деди Андерссон.

Маълумот учун, Швеция терма жамоасининг Германияга қарши учрашуви 23 июнга белгиланган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика