Latest news

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  12 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади News

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади

"Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ўзининг 75 ёшини нишонлаётган Юпп Хайнкесга табрик йўллади.

"Сиз билан "Бавария"да ишлаган пайтларим фаолиятимдаги энг яхши йиллар бўлди. Мени ярим ҳимоянинг марказига кўчирганингиз учун эмас, сиз кўплаб мураббийлар қила олмаган ишни қилдингиз  — жамоани яна бирлаштирдингиз.

Сиз ҳақингизда ёмон фикрда бўлган битта ҳам кишини билмайман. Доим футболчилар билан очиқ муносабатда бўлгансиз, заҳирада ўтирганлар билан гаплашар, барчага тенг муносабатда бўлар, ўйинчилар нима ҳақида ўйлаётганини яхши тушунардингиз. 

Қадрли Юпп, мен нафақат сиз билан танишиш ва ишлаш, балки сиз билан дўстлашиш имконига ҳам эга бўлдим. 75 ёшга тўлганингиз билан табриклайман ва сизга соғлик тилайман", — Бастианнинг сўзларини келтирди "Бавария" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Юпп Хайнкес 2012/13 йилги мавсумда "Бавария" билан Германия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика