Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  2 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Шукурали Пўлатов: “Индонезия футболини биздан жуда паст деб ҳисобламайман” News

Шукурали Пўлатов: “Индонезия футболини биздан жуда паст деб ҳисобламайман”

Тажрибали ҳимоячи Шукурали Пўлатов ўтган мавсум Бангладеш клубида ўтказди.

Ҳозирда футболчи юртимизга қайтиб келган ва оиласи билан дам олмоқда. Мавсум якунлари ва келгусидаги режалари бўйича Пўлатов билан суҳбатлашдик.

- Шукурали, ўтган мавсумни Бангладеш чемпионатида ўтказдингиз. Бу жамоада икки мавсум тўп сурдингиз. Бу ўтиш қай тариқа амалга оширилганди?


- 2019 йилда Индонезия чемпионатида тўп тепиб, юртимизга қайтганимдан сўнг агентим Бангладешдан таклиф борлигини айтди. Мазкур таклифнинг молиявий, бошқа томонларини ўрганиб чиқиб, розилик билдиргандим. Кейинчалик клуб мен билан шартнома муддатини узайтиришди. Айни вақтда мавсум якунига етди. Ҳозирда оилам билан биргаликда юртимизда дам олмоқдаман.

- Нега айнан Индонезия ва Бангладеш чемпионатларида тўп тепишни афзал билдингиз?


- Ҳар бир футболчида легионер сифатида тўп тепишни истайди. Шу пайтда менга Индонезиядан дастлаб яхши таклиф тушди. Ҳар томонлама менга манзур бўлгани учун бунга розилик билдиргандим. Кейинчалик Бангладеш клубидан ҳам ажойиб таклиф бўлди.

- Кўпчилик назарида, бу давлатларда футбол савияси паст даражада деб ҳисоблашмоқда. Бизнинг футбол билан солиштира оласизми?


- Биласизми, Индонезия футболини биздан жуда паст деб ҳисобламайман. Эътибор ва қизиқиш жуда юқори. Ҳар бир учрашувга 50 минг зиёд мухлислар стадионга ташриф буюришади. Бангладешда ҳам йилдан-йилга футболга жуда катта эътибор берилмоқда ва савия ҳам чакки эмас. Ўсиш кузатилмоқда.

- Келгусидаги режалар қандай? Юртимиздан таклиф тушса, буни қабул қиласизми?


- Ҳозир оилам билан дам олмоқдаман. Таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Ўзбекистондан яхшироқ таклиф бўлса, албатта буни кўриб чиқаман. Барчаси келиб тушадиган таклифларга боғлиқ.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика