Latest news

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  4 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  2 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  9 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

Шуҳрат Тошпўлатов: "Станоевич май ойи охирида сафга қайтади" News

Шуҳрат Тошпўлатов: "Станоевич май ойи охирида сафга қайтади"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун энг муҳими бизга ғалаба зарур эди. Ўйин сифати кўнгилдагидек бўлмади, бироқ якунда ғалабага эришдик. Муддатидан аввал навбатдаги босқичга чиқдик. "Сурхон" бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Рақиб яхши ҳимояланди. Яратилган вазиятлардан бирида 11 метрлик жарима зарбасига эга бўлдик ва гол урдик. Ғалабадан албатта хурсандмиз.

- Бу йилги мақсадлар қандай?

- Ҳар йили мақсад бизда юқори. Ҳам ички чемпионатда, ҳам Ўзбекистон кубоги ўйинларда. Мусобақалар биз учун биринчи ёки иккинчи даражали ҳисобланмайди. Ҳар бир ўйинда максимал натижа учун майдонга чиқамиз.

- Биринчи бўлимда айрим футбролчиларга дам берилди. Бу "Навбаҳор" билан ўйинга куч сақлаш учунми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Биз бугун ўйин амалиётисиз қолаётган футболчиларга ҳам имконият бердик.

- Марко Станоевич қачон сафга қайтади?

- У билан ўзим гаплашганим. Билишимча, май ойи охирида сафга қайтади.

- Муҳаммаджон Раҳимов ўз имкониятларидан фойдалана олмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Биз ҳар бир футболчига имкон бераяпмиз. Раҳимов ҳам олдинда ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд эта олади.

- Абдувоҳид Неъматов ўйин қайдномасига киритилмаганининг сабаби нима?

- Унда жароҳат йўқ. Бугун унга дам олиш учун имкон бердик.

- Биринчи бўлимлар зерикарли ўтаяпти. Иккинчи бўлимдаги фаоллик бу танланган режами?

- "Насаф" доим ҳужумкор ўйин намойиш этган. Ҳозир шу услуб иш бераётган бўлса, демак тўғри бўлаяпти.

- Иккинчи бўлимда бирданига 4 та ўзгариш. Бунга нима сабаб бўлди?

- Ўзгартирилган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Бугун бизга ғалаба зарур эди.

- "Навбаҳор" билан ўйинлардаги салбий натижаларга 7-май куни чек қўйиладими?

- Биз томонимиздан барча ҳаракатни амалга оширамиз. Ҳаммаси Аллоҳдан, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика