Latest news

18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   0 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  0 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  6 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  23

Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди News

Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди

Жорий мавсумни Қаршининг “Насаф” клуби сафида ўтказган Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди.
“Машъал” раҳбарияти 2012 йил жамоа олий лигадан тушиб кетгач, Муҳаммадиевни “Насаф”га ижарага берганди. Натижада тезкор футболчининг ижара муддати якунига етиб, яна муборакликлар сафига қайтди.

Бу ҳақда “Машъал” бош директори Илҳом Қурбонов шундай деди: “Клубимиз тарбияланувчиси Шуҳрат Муҳаммадиев яна сафимизга қайтди. Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг 1 декабрида тугайди, лекин футболчи билан яна икки йилга мўлжалланган шартнома туздик. Шуҳратнинг ўзи билан гаплашганимизда фаолиятини “Насаф”да давом эттириш нияти борлигини маълум қилди, аммо у ўзимизга ҳам керак. Чунки келаси йил олий лигада бизга ҳам яхши ўйинчилар зарур бўлади”.

Шуни айтиб ўтиш лозим, “Насаф” Шуҳрат Муҳаммадиевни тўлиқ қўлга киритишни хоҳламоқда ва бу борада музокара олиб боришга тайёр. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам Қаршида тўп сурмоқчи. Балки, кейинчалик томонлар трансфер борасида ўзаро келишиб олишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Муҳаммадиев олий лигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика