Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Шуҳрат Мирҳолдиршаев: “Янги йилда “Андижон”да ўйнайман” News

Шуҳрат Мирҳолдиршаев: “Янги йилда “Андижон”да ўйнайман”

Моҳир ҳужумчилардан бири Шуҳрат Мирҳолдиршаев оғир жароҳатга йўлиқиб ушбу мавсумни ўтказиб юборди. Аслида ўтган йили жароҳати безовта қилишни бошлаганди.
Унинг ҳақиқий мухлислари учун шуни айтишимиз мумкинки, келаси йили Мирҳолдиршаев яна катта футболга қайтишга яқин турибди. Демак, жароҳати битиб яна сафга қайтишга ҳозирлик кўрмоқда. Тўпурарлик қобилятини бир неча марта намойиш этгани учун унинг ўйини кўпчиликда катта қизиқиш уйғотиб келади. Ўтган ҳафтада ҳужумчи Андижонга бориб келди. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, янги мавсумни яна ўзи учун қадрдон бўлиб қолган жамоада бошлаши мумкин. 2009 ва 2010 йилги чемпионатларни айнан “Андижон”да ўтказиб ўзининг фойдали футболчи эканлигини кўрсата олганди.

- Жорий мавсумда оғир жароҳатингиз туфайли майдонга туша олмадингиз. Ҳозирги пайтга келиб аҳволингиз яхшими?
- Ҳозир аҳволим яхши. Худо хоҳласа, 2014 йилги чемпионатда майдонга қайтишга ҳаракат қиляпман. Шуғулланаётганимга икки ойдан ошиб қолди.

- Бугунги кунга келиб сизни ҳеч қандай муаммо безовта қилмаяптими?
- Йўқ, ҳозир мени ҳеч нима безовта қилмаяпти. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

- Ўтган вақт давомида оёққа туришингиз учун нималар қилдингиз?

- Соғайишим учун кўплаб даволанишларни бошимдан кечирдим, хаттоки Москвага ҳам бориб келдим. Даволанишларим ўз самарасини беряпти, насиб қилса тез орада майдонга қайтаман деб умид қиламан.  

- Зўр ўйнаган пайтингизда ҳамма сизни бошидан кўтариб юришга ҳам тайёр туради. Жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққанингизда ҳам ўзингизни бошқалар учун керакли эканлигингизни ҳис қилдингизми?
- Яқинларим, дўстларим айрим футболчи укаларимиз хол – аҳвол сўраб туришди, лекин саноқли инсонлар ҳолимдан хабар олдилар. Биринчи навбатда мени қўллаб-қувватлаган “Андижон” жамоасига миннатдорлик билдираман. Улар ҳамма вақт менинг қай ҳолатда соғайиб бораётганим билан қизиқиб туришди. Азамат Абдураимов бу борада менга далда бўлиб турди. Биринчи даврадан кейин мени ўз таркибига таклиф қилганди. Аммо у пайтда жароҳатимни даволатаётганим сабабли майдонга туша олмасдим. Инсонни нафақат яхши кунида, балки ёмон кунида ҳам бирга бўлиши керак деб ўйлайман. Аввало у ким бўлишидан қатъий назар биринчи навбатда инсон бўлмоғи зарур. Бирга тўп сурган футболчилар ҳам керак бўлса юз ўгириб кетган ҳолатлари ҳам бўлди. Масалан, Камол Кенжаевнинг ҳолидан илгари бирга ўйнашган шериклари ҳам хабар олмай қўйишган. Афсуски, баъзи бир ўйинчилар бошқа клубларга ўтишгач ўз мансабларини ўйлаб иш қиладилар. Аммо бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди, давом этаверади. Футболчи ҳам оддий инсон, шунинг учун у ҳам бошқаларга инсонпарварлик қилиши шарт деб ҳисоблайман. Чунки ҳар қандай одам ҳам бир хил.  

- Демак, ўтган вақт давомида кимнинг қандай эканлигини билдингиз шундайми?

- Албатта. Бир йил мобайнида ким билан қандай муомалада бўлиш кераклигини ҳам тушуниб етдим. Аммо мен ҳеч кимга ёмонлик тиламайман, уларга ҳам яхшилик тилайман. Аввало инсофни ўзига берсин.

- Яқинда “Андижон” қароргоҳига келиб Азамат Абдураимов билан гаплашиб кетдингиз. Шундан кейин сизни “Бургутлар” аъзосига айланишингиз ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, демокчи эдим.  
- Абдураимовни инсон ва мураббий сифатида ҳурмат қиламан. Олдин футболчи бўлиб ўйнаб юрган пайтларидаёқ уни ўзим учун намуна сифатида тилга олардим. У билан юзма-юз  суҳбатлашганимдан кейин шунга амин бўлдики, мени “Андижон”да кўришни истаяпти. Мен билан ишлашни хоҳлаган мураббий билан бажонидил хамкорлик қилишга тайёрман. Аммо буни истамаган мураббий билан ҳеч қачон фаолият олиб бормайман. Бундан ташқари бирор бир клубга кимнидир орқасидан бориб ўйнашни умуман хоҳламайман. Мана, Азамат Абдураимов мени ўз клубида тўп суришимни истаяпти. Ўз навбатида мен ҳам фаолиятимни яна “Андижон”да давом эттиришни хоҳлаяпман. Ўзингиз яхши биласиз, бу менга бегона жамоа эмас, менга жуда кўп нарса берган. Ўзаро суҳбатда Абдураимов билан барча масалани келишиб олдик. Муҳими, у менга ишонишини айтди, ўйлайманки ишонч бу асосий масаладир.  

- Ундай бўлса, қачон жамоага қўшиласиз?
- Бош мураббий билан келишган ҳолатда 15 январ куни “Андижон” ихтиёрида бўламан.

- Мухлислар “Андижон”даги ёрқин ўйинларингизни ҳали унутишгани йўқ. Ажойиб ўйинларингиз ва чиройли голларингиз билан жамоага қанчалик фойда келтирганингизни ҳамма яхши билади. Яна бир бор собиқ клубингизга қайтишингизни қандай қарши оляпсиз?
- “Андижон” мен учун янги жамоа эмас. У ерга борганимда футболчилар билан ҳам гаплашдим. Мени ўзига тортган жиҳат шу бўлдики, Абдураимов ҳар томонлама ўз ишига пухта ёндошар экан. Масалан, гол уриш борасида рекорд қайд этишимга оз қолганини ўзи айтди. Бундан кўриниб турибдики, мураббий футболчи ҳақида барча маълумотлардан хабардорлигини билдирди. Мен учун яна “Андижон” шарафини ҳимоя қилишим қизиқарли туюляпти. Энди барчаси ўзимга боғлиқ деб ўйлайман. Футболни мароқ билан ўйнаш учун яна 3-4 йил бемалол ҳаракат қилишимга кучим етади.

- Оғир жароҳатдан кейин яна катта футболга қайтиш арафасида турибсиз. Олдингидек спорт формангизга қайтиш учун нималар қиляпсиз?
- Машғулотларни астойдил бошлаганимга икки ойдан ошди. Ҳозирча кунига бир маҳалдан шуғулланиб турибман. 15 январдан бошлаб “Андижон” билан икки маҳал машғулотларда қатнашаман. Тўғри, яхши ўйин амалиётига чиқиб олиш учун вақт керак бўлади. Лекин ҳозирги ҳаракатларимдан келиб чиқиб айта оламанки, албатта спорт формамни тиклаб олишимга ишонаман.

- Янги мавсум учун ўз олдингизга қандай мақсад қўймоқдасиз?

- Биринчи навбатда спорт формамни тезроқ тиклаб олиш ҳақида ўйлаяпман. Шунингдек, “Андижон” билан ҳужумкор ўйинлар кўрсатиб ишқибозларнинг кайфияти янада кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бир сўз билан айтганда, жамоанинг бир бўлаги бўлишни истайман. Абдураимов жамоасига ўз ҳиссамни қўшиш иштиёқим баланд.

- Бош мураббий билан суҳбат давомида жамоа олдига қандай вазифа қўйилишини ҳам айтдими?
- Ҳозирча бу ҳақида гаплашмадик. Асосан, ўзимиз ҳақимизда суҳбат кечди.

- “Андижон”дан ташқари яна аниқ таклифлар олдингизми?
- Мен ҳар доим тўғри гапни ёқтирганман. Кимларнидир орқасидан айрим жамоаларнинг қизиқиши қулоғимга чалинди. Аммо менга биргина “Андижон”дан аниқ ва жиддий чорлов бўлди.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика