Latest news

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  1 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  40 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман News

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман

"Нефтчи" - "Пахтакор" тўқнашуви нафақат мухлисларда балки мутахассисларимиз томонидан ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Мақсудов илгари бу жамоаларнинг беллашувларида иштирок этганини инобатга олиб, у киши билан ҳам боғландик.

"Нефтчи" - "Пахтакор" баҳси ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқарли руҳда ўтади деб ўйлайман. Турнинг марказий ўйинларидан бири. Бу учрашувни бевосита стадионда кўриш учун бугун тушда Фарғона томон сафарга чиқаман", - дейди Мақсудов.

Ҳар иккала жамоа таркибида ҳам миллий терма жамоага номзод ўйинчилар бор. Уларнинг бугунги холати билан яқиндан танишиш учун ҳам бу учрашувга боришни маъқул деб топдим.

"Нефтчи" охирги икки турда муваффақиятсизликка учради. Қолаверса фарғоналиклар бугун ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Албатта истайсизми йўқми босим бўлади. "Пахтакор" эса тан олиш керак, тажриба борасида юқорироқ. Ўйлайманки бугун мухлислар жуда чиройли ҳужумкор баҳсга гувоҳ бўлади.

Умуман олганда чемпионатимизда кутилмаган натижалар тез-тез учраб турибди. Шунинг учун ҳам бирор-бир учрашувдан олдин натижани таҳмин қилиб бўлмайди.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика